Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Чилонзор туманида тез овқат тайёрлаш шохобчасида ёнғин содир бўлди
Бугун, 4 ноябр куни соат 01:26 да Чилонзор тумани Қатортол кўчасида жойлашган тез овқат тайёрлаш шохобчаси биносида ёнғин юз берди. Ёнғин-қутқарув хизмати ҳодисани қисқа фурсатда бартараф этди, жабрланиш ҳолатлари қайд этилмади.
Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармаси маълумотига кўра, хабар соат 01:26 да қабул қилинган. Ёнғин-қутқарув экипажи соат 01:34 да воқеа жойига етиб келган.
Қутқарувчилар ҳаракатлари натижасида ёнғин соат 01:45 да қуршаб олинган ва соат 01:48 да тўлиқ ўчирилган. Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олганлар йўқ.
Ёнғиннинг келиб чиқиш сабаби ва етказилган моддий зарар миқдорини аниқлаш бўйича текширув ишлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
12:23 / 22.06.2026
Тошкент вилоятида автоқисмлар дўконида ёнғин чиқди
11:00 / 22.06.2026
Андижонда ёғоч омборида ёнғин содир бўлди
13:40 / 19.06.2026
Ўзбошимчалик билан сақланган солярка портлаган – Ёзёвондан репортаж
10:25 / 18.06.2026