Жаҳон | 22:47 / 04.11.2025
5415
3 дақиқада ўқилади

Хитой АҚШ билан келишувни сақлаб қолиш учун тўртта «қизил чизиқ»ни кўрсатди

Пекин «Тайван, демократия ва инсон ҳуқуқлари, Хитой сиёсий тизими ва ривожланиш ҳуқуқини» шундай деб ҳисоблайди.

Фото: AP

Хитой Қўшма Штатларни мамлакатлар ўртасидаги савдо келишувини сақлаб қолиш учун тўртта «қизил чизиқ»ни кесиб ўтмасликка чақирди. Бу ҳақда Bloomberg агентлиги хабар берди.

Пекин «Тайван, демократия ва инсон ҳуқуқлари, Хитой сиёсий тизими ва ривожланиш ҳуқуқини» шундай деб ҳисоблайди, деди Хитойнинг АҚШдаги элчиси Се Фэн.

Хитой Тайванни ўзининг ажралиб чиққан провинцияси сифатида кўради, у эртами-кечми, агар керак бўлса, куч билан Хитой таркибига қайтиши керак. Тайбей бу позицияни рад этиб келмоқда.

Bloomberg маълумотларига кўра, сўнгги йилларда АҚШ ва Хитой Ҳонконг, Шинжон-Уйғур автоном ҳудуди ва Тибетдаги инсон ҳуқуқлари билан боғлиқ вазият бўйича ҳам келишмовчиликларга дуч келган. Бундан ташқари, АҚШ расмийлари, жумладан, молия вазири Скотт Бессент Хитой экспорти туфайли юзага келган савдодаги сезиларли номутаносиблик фонида Хитойни иқтисодиёт мувозанатини ички истеъмолга йўналтиришга чақирди.

«Энг муҳими - бир-биримизнинг асосий манфаатларимиз ва асосий муаммоларимизни ҳурмат қилиш», деди Се Фэн.

Унинг сўзларига кўра, Хитой раҳбари Си Жинпинг АҚШ президенти Доналд Трамп ва уларнинг амалдорлари ўртасида эришилган консенсус «долзарб устувор йўналиш» ҳисобланади.

Дипломатнинг огоҳлантиришича, гап тарифлар, саноат ёки технологиялар бўйича можаролар ҳақида кетаётганидан қатъи назар, «буларнинг барчаси фақат боши берк кўчага олиб боради».

Октябрь ойи охирида Трамп ва Си Осиё-Тинч океани иқтисодий ҳамкорлиги саммити доирасида олти йил ичида биринчи марта юзма-юз учрашди ва ўзаро савдо божлари енгиллаштирилишини эълон қилди.

Музокаралар савдо урушининг кескин кучайиши билан бошланди: Пекин стратегик муҳим нодир металлар экспорти устидан назоратни кучайтирди, Вашингтон эса бунга жавобан ноябрь ойидан бошлаб Хитой импортига қўшимча 100 фоизлик тарифлар жорий этиш билан таҳдид қилди.

Учрашув якунлари бўйича Америка етакчиси Хитой товарларига ставка 57 фоиздан 47 фоизга пасайтирилишини эълон қилди, Хитой ноёб ер элементлари экспортига янги чекловлар жорий этишни бир йилга тўхтатиб туришга рози бўлди.

Тайёрлаган:  Сардор Юсупов

Мавзуга оид