Жамият | 10:06 / 05.11.2025
2554
1 дақиқада ўқилади

Қамчиқда қор тўхтади: қатнов чекловсиз давом этмоқда

Ҳозирча довон ҳудудида икки йўналиш бўйича автомашиналар ҳаракати тўхтовсиз амалга ошмоқда. Ҳайдовчилардан тезлик меъёрига риоя қилиш, оралиқ масофани сақлаш ва эҳтиёткорликни ошириш сўралди.

Фото: ЙҲХБ

Масъул хизматлар хабарига кўра, Қамчиқ довонида қор ёғиши тўхтаган. Йўл қисмида ҳаракат барқарор, икки томонлама қатнов очиқ. Шу билан бирга, йўл қопламасида музламалар юзага келмаслиги учун профилактик ишлар давом эттирилмоқда.

Ҳайдовчиларга қуйидагилар тавсия этилади:

  • тезликни меъёрдан оширмаслик ва оралиқ масофани қатъий сақлаш;
  • узоқ ва яқинни ёритувчи чироқлардан тўғри фойдаланиш;
  • қишки шиналардан фойдаланиш, зарурат бўлса, занжир воситаларини қўллаш.

Йўл ҳолати бўйича расмий эълонлар ва тавсияларни кузатиб бориш сўралади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид