Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хитой Nexperia бўйича вазият сабаб Нидерландияни «хаос»да айблади
Пекин Нидерландияни компанияларнинг ички ишларига аралашмасликка ва Nexperia масаласини конструктив ҳал этишга чақирди. Бундан олдин ЕИ Nexperia бўйича музокараларда силжиш борлигини маълум қилган эди.
Хитой Нидерландияни микросхема саноати ва таъминот занжирларида «хаос ва беқарорлик» уйғотишда айблади. Бунга Нидерландиянинг микрочип ишлаб чиқарувчи Nexperia устидан назоратни ўз қўлига олиши сабаб бўлган. ХХР Тижорат вазирлиги 4 ноябр куни Нидерландия «якка томонлама ҳаракат қилгани»ни билдирди ва бу мамлакат ҳукуматини компанияларнинг ички ишларига аралашмасликка ҳамда Nexperia бўйича конструктив ечим топишга чақирди.
«Нидерландия ҳолатни тузатиш учун аниқ қадамлар қўймасдан, ўзининг курсини давом эттирмоқда, бу эса микросхемаларнинг глобал таъминот занжирлари учун муқаррар оқибатларга олиб келади, — дейилади Хитой Тижорат вазирлиги баёнотида. — На Хитой, на саноат буни истайди».
Ўз навбатида Нидерландия ҳукумати вакили Reuters агентлигига шундай деди: «Биз Nexperia ва иқтисодимиз учун мақбул ечим топиш мақсадида Хитой расмийлари ва халқаро шерикларимиз билан алоқада қоламиз».
Нидерландия ҳукумати ўтган ой Nexperia компанияси устидан назоратни қўлга олди. Бу қадам компания технологияларининг унинг Хитойдаги тузилмаси - Wingtech'ка ўтиб кетиши эҳтимолидан хавотир билан изоҳланган.
Электроника саноати учун катта ҳажмда базавий микрочиплар ишлаб чиқарадиган Nexperia атрофидаги назорат юзасидан можаро таъминотда узилишларга олиб келди ва дунё автосаноати вакилларини ташвишга солди.
Бундан аввал ЕИнинг савдо бўйича еврокомиссари Марош Шефчович X ижтимоий тармоғида Nexperia бўйича вазиятни барқарорлаштиришда олға силжиш борлигини билдирган эди. Унинг айтишича, бу «микросхемалар таъминот занжирларини тиклаш учун ҳал қилувчи аҳамиятга эга» қадамдир.
Шефчович қўшимча қилишича, Евроиттифоқ чиплар ишлаб чиқариш соҳасида экспорт чекловларини жорий қилмаган ҳолда барқарорликка интилмоқда.
Мавзуга оид
21:17 / 07.06.2026
Хитой дунёдаги энг йирик астрономия марказини қуришни режалаштирмоқда
17:17 / 07.06.2026
“Асирларнинг калла суягини экспонат қилишган” – ўзбеклар кўмилган Амерсфортдаги ўлим лагери
08:04 / 06.06.2026
Сунъий йўлдошлар Хитойнинг ноодатий сувости кемасини аниқлади
08:35 / 05.06.2026