Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
BRICS vs G7: 2026 йил ЯИМ ўсиши прогнозлари — BRICS устун
ХВЖ маълумотларига кўра, 2025–2026 йилларда BRICS иқтисодиёти ўсиши “Катта еттилик”дан уч баробардан зиёд юқори бўлиши кутилмоқда. Ҳиндистон 6 фоиздан ортиқ суръатни сақлаб қолади, Хитой 2025 йилда 4,8 фоизга ўсади, Германия эса 2025 йилда 0,2 фоиздан 2026 йилда 0,9 фоизгача тезлашиши прогноз қилинган.
Фото: AP
Қатор Ғарб давлатларидан фарқли ўлароқ, BRICS таркибидаги кўплаб мамлакатлар йирик инвестициялар, фаол савдо ва қулай демографик ўзгаришлар туфайли ялпи ички маҳсулот (ЯИМ)нинг жадал ўсишини намоён этмоқда. Кўп қутбли дунё шаклланаётган шароитда бу гуруҳ кенгайиб, ўз таъсирини кучайтирмоқда.
Ушбу инфографикада BRICS ва “Катта еттилик” мамлакатлари учун 2026 йилга мўлжалланган реал ЯИМ ўсиши прогнозлари ХВЖнинг октябр ойидаги “Жаҳон иқтисодиёти тараққиёти истиқболлари” шарҳи маълумотлари асосида таққосланди.
Ҳиндистон блок доирасида энг юқори ўсиш суръатларидан бирини намоён қилиши кутилмоқда: 2025 йилда 6,6 фоиз, 2026 йилда эса 6,2 фоиз. Осиё, Европа ва Африка бўйлаб савдо алоқаларини мустаҳкамлаётган Хитой учун 2025 йилда 4,8 фоиз ўсиш башорат қилинган. Ҳиндистондаги каби, 2026 йилда унинг ўсиш суръатлари бироз пасайиши кутилмоқда. Бошқа тарафдан, Россия иқтисодиётининг ўсиш суръати 2026 йилда жорий йилдаги 0,6 фоизга нисбатан 1 фоизгача ошиши прогноз қилинган.

Ўртача ҳисобда, BRICS иқтисодиётининг ўсиши 2025 ҳамда 2026 йилларда “Катта еттилик” кўрсаткичларидан уч баробардан кўпроқ устун бўлиши кутилмоқда — бу эса кескин тафовутни юзага келтиради. “Катта еттилик” давлатлари учун ўртача прогноз 1 фоиз атрофида бўлиб, уларнинг кўпчилиги аҳоли қариши ва халқаро савдо соҳасидаги ноаниқлик каби тўсиқлар билан тўқнашмоқда.
Эътиборли жиҳати шундаки, Германияда 2025 йил учун ЯИМ ўсишининг дунё бўйича энг паст даражаларидан бири — атиги 0,2 фоиз деб башорат қилинган. Аммо 2026 йилда у 0,9 фоизгача тезлашиши кутилади — бу тенденция “еттилик”нинг айрим бошқа давлатларида ҳам кузатилмоқда.
Мавзуга оид
18:15 / 17.11.2025
Қайта ҳисоботдан кейин Ўзбекистоннинг 2024 йилги ялпи ички маҳсулоти 121 млрд доллардан ошди
15:34 / 13.11.2025
«Улар бизга раҳмат айтиши керак» – Рубио Кариб денгизидаги зарбалар борасида Европанинг танқидига жавоб берди
07:15 / 08.11.2025
2025 йилда дунёдаги энг бой мамлакатлар рейтинги
08:32 / 01.11.2025