Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Мигрантлар учун имтиёзли суғурта тарифлари ишлаб чиқилади
Ташкилий тарзда хорижга ишлашга кетаётган фуқароларнинг ҳаёти, соғлиғи ва бошқа таваккалчиликларини ҳимоялаш мақсадида ҳукумат қарори қабул қилинади. Унга кўра, мигрантлар учун ихтиёрий суғурта тизими жорий этилади ва суғурта компаниялари имтиёзли тарифлар ҳамда янги суғурта маҳсулотларини ишлаб чиқади.
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлиги таклифи билан мигрантлар ҳаёти ва соғлиғини ихтиёрий суғурта қилиш тизими йўлга қўйилади.
Суғурта ташкилотларига қуйидагиларни жорий этиш тавсия этилди:
хорижда меҳнат фаолияти даврида ҳаёт ва соғлиқ суғуртаси;
патент/рухсатнома рад этилиши хавфини суғурталаш;
хорижда ишга жойлашиш учун кредитлар қайтмаслиги хавфини суғурталаш;
Ўзбекистон ҳудудида ихтиёрий тиббий суғурта полиси бериш ёки мигрант бўлган мамлакатда ассистанс хизматлари орқали тиббий ёрдамни ташкил этиш.
Суғурта қопламаси бадал тўланган валютада қопланади. Узоқ муддатли ҳаёт суғуртаси:
суғурталанувчи вафот этса ёки I–II гуруҳ ногиронлиги юз берса — суғурта суммасига тенг қоплама;
белгиланган ёшга етганда — суғурта суммаси ва инвестиция даромадидан улуш тўланади (камида 30 фоиз мукофот ҳаёт суғуртасига йўналтирилган ва давр 12 ойдан ортиқ бўлса, пул ўтказиш харажатлари тўлиқ қопланади).
Меҳнат мигрантларининг ҳаёти, соғлиғи ва таваккалчиликларини суғурталаш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ қабул қилинади.
Янги механизм мигрантлар учун молиявий ва тиббий хавфларни камайтиради, рад этилган ҳужжатлар ва қарз қайтмаслигига оид таваккалчиликларни суғурта орқали қоплаш имконини яратади, шу билан бирга хорижда бўлган мигрантлар учун ассистанс орқали тезкор тиббий ёрдамни таъминлайди.
Мавзуга оид
11:36 / 01.05.2026
14 та сохта ЙТҲ ва “жабрдийда” Malibu’лар: Тошкентда суғурта фирибгарлиги схемаси фош қилинди
14:58 / 14.01.2026
Ўзбекистонда суғурта хизматлари бозори кескин ўсиш қайд этди
10:06 / 27.11.2025
Алимент тўловчилар суғурта полиси орқали чет элга чиқиши мумкин бўлади
18:08 / 22.11.2025