Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Саудия Арабистони Ҳиндистон ва Хитой учун нефтга чегирмалар эълон қилди
Саудия Арабистони томонидан нархларнинг пасайтирилиши Ҳиндистон нефтни қайта ишлаш заводларига Россия барреллари ўрнига унинг нефтини сотиб олиш учун аниқ таклиф экани таъкидланмоқда.
Фото: Reuters
Саудия Арабистони - дунёдаги энг йирик нефть экспортчиси - осиёлик мижозлар учун ўз нефтининг барча навлари нархини пасайтирмоқда, деб ёзди Reuters қиролликнинг Saudi Aramco давлат нефть компаниясининг ойлик нархлар рўйхатига таяниб.
Саудия Арабистонининг Arab Light бренди нархи декабрь ойида етказиб бериш шарти билан бир баррель учун 1,2 долларга пасайтирилади: энди у Oman/Dubai бенчмарк учун 1 доллар устама билан сотилади. Arab Extra Light ва Arab Super Light навлари учун ҳам худди шундай чегирмалар белгиланган - бир баррель учун 1,2 доллар. Arab Medium Arab Heavy оғир нефти нархи эса бир баррель учун 1,4 долларга арзонлашади.
Саудия Арабистони томонидан нархларнинг пасайтирилиши Ҳиндистон нефтни қайта ишлаш заводларига Россия барреллари ўрнига унинг нефтини сотиб олиш учун аниқ таклифдир, деди The Economic Times газетасининг Ҳиндистон нефть саноатидаги манбаси. Чегирмалар декабрь ойидаги таъминотга тааллуқли - айнан шу ойда «Роснефть» ва «Лукойл»га қарши санкциялар тўлиқ кучга киради (АҚШ Молия вазирлиги улар билан операцияларни 21 ноябргача якунлашни талаб қилган).
Илгари Россиядан Ҳиндистонга энг йирик нефть импортчиси бўлган Reliance Industries октябрь ойида Россия таъминотига қарамликни камайтириш учун Саудия Арабистонидан хомашё сотиб олишни 87 фоизга оширди. Саудияликларнинг чегирмалари Reliance ва Ҳиндистоннинг давлат нефтни қайта ишлаш заводларини саудияликлардан янада кўпроқ партия сотиб олишга мажбур қилиши мумкин, деб ёзди Economic Times.
Reuters маълумотларига кўра, декабрь ойидан Ҳиндистоннинг бешта нефтни қайта ишлаш корхонаси Россия нефтини сотиб олишни тўхтатади. Улар Россиядан Ҳиндистон бозорига келадиган нефтнинг 65 фоизини - кунига 1 миллион баррелдан ортиқ нефтни импорт қилган.
Шунингдек, Хитой давлат компаниялари ҳам «Лукойл» ва «Роснефть»дан бевосита харидларга бойкот эълон қилди. Давлатга тегишли Sinopec ва PetroChina аллақачон Россиядан бир қатор хомашё харидларини бекор қилган. Rystad Energy ҳисоб-китобларига кўра, «харидорларнинг бойкоти» Россиянинг Хитойга нефть экспортининг деярли 45 фоизига таъсир қилган.
Мавзуга оид
15:45 / 04.12.2025
Нефт, қурол ва геосиёсат. Путин нега Ҳиндистонга давлат ташрифи билан келмоқда?
14:15 / 03.12.2025
Ҳиндистон ҳукумати смартфонларда ўчириб бўлмайдиган давлат иловасини жорий этмоқда
07:26 / 03.12.2025
Саудиядаги улкан «Мукааб» пойдевори сунъий йўлдошдан қайд этилди
14:02 / 02.12.2025