Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
БМТ: Дунёда журналистлар ўлдирилишининг 85 фоизи очилмай қолмоқда
Журналистлар ўлдирилишининг энг кўп тасдиқланган ҳолатлари араб давлатларида, Лотин Америкаси ва Кариб ҳавзаси мамлакатларида қайд этилган.
Фото: БМТ
Бутун дунёда журналистлар ўлдирилиши ҳолатларининг ўндан тўққизтаси очилмай қолмоқда. Бу ҳақда БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш журналистларга қарши жиноятлар учун жазосизликка барҳам бериш халқаро куни муносабати билан йўллаган мурожаатида маълум қилди.
«Мен Ғазода журналистларнинг ўлдирилишини қоралайман, уларнинг кўплигидан ғазабланаман ва мустақил ҳамда холис тергов ўтказишга чақираман. Халқаро журналистларнинг Ғазога киришига тўсқинлик қилувчи тақиқ мутлақо қабул қилиниши мумкин эмас», деди Антониу Гутерриш.
Журналистлар ўлдирилишининг энг кўп тасдиқланган ҳолатлари араб давлатларида (82), Лотин Америкаси ва Кариб ҳавзаси мамлакатларида (34), Африкада (5), Осиё-Тинч океани минтақасида (30) ҳамда Европа ва Шимолий Америкада (12) қайд этилган.
БМТ Бош котибининг таъкидлашича, оммавий ахборот воситалари ходимларига қарши жиноятлар учун жазосиз қолишнинг глобал даражаси ҳали ҳам жуда юқори: 2022 йилга нисбатан бир фоизга камайган бўлса-да, журналистлар қотилликларининг 85 фоизи очилмай қолмоқда.
Шу билан бирга, «Чегарасиз мухбирлар» ташкилоти маълумотларига кўра, 2023-2025 йилларда камида 1163 нафар журналист ҳибсга олинган, улардан 568 нафари 48 мамлакатда ҳамон ҳибсда қолмоқда. БМТ Бош котибининг фикрича, давлатлар тезкор, пухта, холис ва мустақил тергов йўли билан журналистларни ўлдирганлик учун жазосиз қолишга чек қўйиши керак.
Мавзуга оид
08:04 / 04.12.2025
АҚШ БМТнинг украиналик болаларни қайтариш тўғрисидаги резолюциясини қўллаб-қувватлади
23:46 / 29.11.2025
Солиқларни ўз вақтида тўлашга ундовчи материаллар ОАВда бепул жойлаштирилади
22:51 / 27.11.2025
Жакарта дунёнинг аҳоли энг зич жойлашган шаҳри деб тан олинди
19:11 / 26.11.2025