Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Кўчмас мулкда ишончли бошқариш бўйича миллий стандарт йўлга қўйилди
Адлия вазирлиги рўйхатдан ўтказган “Ўзбекистон Республикаси Риелторлик хизматларининг миллий стандарти (4-сон РХМС) — “Кўчмас мулк объектларини ишончли бошқариш” риелторлик ташкилотлари томонидан мулкдор манфаатларини инобатга олган ҳолда кўчмас мулкни профессионал бошқариш тартибини белгилайди.
Фото: Getty images
Янги стандартга кўра, риелторлик ташкилотлари қуйидаги хизматларни профессионал асосда амалга оширади: кўчмас мулк объектларини бошқариш, ижарага бериш, таъмирлаш ва техник хизмат кўрсатиш, даромад-харажатлар ҳаракатини режалаштириш ва бошқариш.
РХМС-4 билан белгиланган асосий мезонлар:
ташкилий жиҳатлар: ишончли бошқаришни йўлга қўйиш тартиби, бошқарув режалари ва ҳисобдорлик;
ҳуқуқ ва мажбуриятлар: ишончли бошқарувчи ҳамда мулкдор ўртасидаги муносабатлар, ваколат ва жавобгарлик;
шартнома талаблари: ишончли бошқариш шартномасини тузиш, хизмат ҳажми ва тўлов шартлари;
шаффофлик ва самарадорлик: молиявий ошкоралик, мониторинг, ҳисобот ва риск-менежмент талаблари.
Маълумотга кўра, стандарт жисмоний ва юридик шахслар учун кўчмас мулкдан самарали фойдаланиш, барқарор даромад олиш ҳамда актив қийматини ошириш имкониятларини яратади.
Мавзуга оид
11:53 / 26.11.2025
Кўчмас мулкни гаровга қўйиш арзонлашади
17:46 / 24.11.2025
Саудия Арабистони 2026 йилдан хорижликларга кўчмас мулк сотиб олишга рухсат беради
22:02 / 07.11.2025
Дубай бадавлат одамлар учун энг жозибадор шаҳарлар рейтингида етакчилик қилмоқда
11:16 / 24.10.2025