Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Михаил Саакашвили касалхонадан яна қамоққа қайтарилди
Гуржистон собиқ президенти Михаил Саакашвили Тбилисидаги клиникадан чиқарилди ва жазони ўташни давом эттириш учун яна қамоқхонага қайтарилди. Мамлакат Пенитенциар хизмати буни сиёсатчининг соғлиги «қаноатланарли» экани билан изоҳлади.
Гуржистон собиқ президенти Михаил Саакашвили 2022 йилдан буён сақланаётган Тбилисидаги клиникадан чиқарилди ва «12-сонли тузатиш муассасаси»га (Рустави қамоғига) умумий тартибда жазони ўташ учун қайтарилди. Бу ҳақда 12 ноябр куни Гуржистон Махсус пенитенциар хизмати Facebook’да хабар берди.
Хабарда айтилишича, Саакашвилининг соғлиги ҳозирда «қаноатланарли», шу боис у стационар даволанишга эндиликда «муҳтож эмас». Бу борада хизмат сиёсатчининг даволовчи шифокорининг хулосасига таянганини қайд этди.
Собиқ президент 2021 йил 29 сентябрга ўтар кечаси Гуржистонга қайтган — тергов маълумотига кўра, у «Вильнюс» пароми орқали Поти портига махфий келган ва юк машинасида яширинган. 2 октябр кунги сайловларда ҳукмрон «Гуржистон орзуси» партиясига қарши овоз беришга чақириқ билан Саакашвили Facebook’да видео жойлади. Кейинги видеода у овоз беришларни сохталаштиришлар ҳақида тахмин қилиб, норозилик намойишларига чақирди. Полиция ва махсус хизматлар 1 октябр куни сиёсатчининг турган жойини аниқлади — у Тбилисида келган трейлер ҳайдовчисининг квартирасида ушланди ва ҳибсга олинди.
2021 йил октябрда Саакашвили қамоқда очлик эълон қилди — у 50 кун давом этди ва фақат Горидаги ҳарбий госпиталга реабилитация учун ўтказилгандан сўнг тўхтади. Бироқ 2022 йил 21 феврал куни қамоққа қайтарилгандан кейин сиёсатчи яна очлик бошлади — 20 кун. 12 май куни соғлиги ёмонлашгани сабабли у Тбилисидги хусусий «Вивамеди» клиникасига ўтказилди ва у ерда алоҳида палатада сақланди. 2023 йил 31 январ куни Украина Олий Радаси депутати Елизавета Яско Саакашвилини ўта оғир аҳволда реанимацияга ўтказишганини айтди. Клиника буни рад этган.
Ҳозир Саакашвили депутат Валерий Гелашвилини калтаклаш иши ва банк ходими Сандро Гиргвлианини ўлдирганлар устидан иш бўйича тайинланган олти йиллик жазони ўтамоқда. 2025 йил 12 март куни Тбилиси шаҳар суди, шунингдек, давлат бюджетига тегишли 9 млн лари (тахминан 3 млн евро) маблағни талон-торож қилиш иши бўйича собиқ президентни тўққиз йилга озодликдан маҳрум этди. 17 март куни ўша суд унга давлат чегарасини ноқонуний кесиб ўтиш иши бўйича яна 4,5 йил берди. Жазоларни қисман қўшиш натижасида сиёсатчининг умумий қамоқ муддати 12 йил 6 ойга етди.
Мавзуга оид
08:21 / 07.03.2026
ЕИ гуржистонлик дипломатлар учун визасиз режимни тўхтатди
11:17 / 10.02.2026
ЕИ илк бор учинчи давлатлар портларига санкция қўллашни кўриб чиқмоқда
23:16 / 12.01.2026
Гуржистоннинг собиқ бош вазири Гарибашвили беш йилга қамалди
10:03 / 09.01.2026