Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қосим-Жўмарт Тўқаев Ўзбекистонга давлат ташрифи билан келади
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев 14–16 ноябр кунлари мамлакатга давлат ташрифи билан келади. Ташриф доирасида олий даражадаги музокаралар, Олий давлатлараро кенгашнинг иккинчи йиғилиши ҳамда икки мамлакат ўртасида стратегик шерикликни янада чуқурлаштиришга қаратилган муҳим ҳужжатлар имзоланиши режалаштирилган.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев 14–16 ноябр кунлари давлат ташрифи билан мамлакатга келади.
Ташриф дастурига мувофиқ, олий даражадаги икки томонлама музокаралар ҳамда Ўзбекистон ва Қозоғистон етакчилари раислигида Олий давлатлараро кенгашнинг иккинчи йиғилиши ўтказилиши кўзда тутилган.
Кун тартибига савдо, саноат кооперацияси, транспорт ва логистика, энергетика, қишлоқ хўжалиги, сув ресурсларидан самарали фойдаланиш, шунингдек, маданий-гуманитар лойиҳалар каби устувор йўналишларда ҳамкорликни чуқурлаштириш масалалари киритилган.
Шу билан бирга, минтақавий ва глобал сиёсатнинг долзарб жиҳатлари, шу жумладан, кўп томонлама форматлар доирасидаги ўзаро ҳамкорлик юзасидан ҳам фикр алмашилади.
Ташриф доирасида Халқаро саноат кооперацияси маркази ва қатор қўшма лойиҳаларни амалга ошириш, шунингдек, Ўзбекистон – Қозоғистон стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада мустаҳкамлашга қаратилган ҳужжатлар тўпламини имзолаш режалаштирилган.
Қозоғистон президенти ташриф доирасида Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг еттинчи Маслаҳат учрашувида ҳам иштирок этади.
Мавзуга оид
20:11 / 01.06.2026
Қозоғистонда янги «ҳокимият партияси» - «Адолат» расман рўйхатга олинди
20:25 / 29.05.2026
Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича «йўл харитаси» имзоланди
21:18 / 19.05.2026
Тўқаев Қозоғистонни Олтин Ўрда вориси деб эълон қилди
13:37 / 17.05.2026