Ўзбекистон | 10:34 / 13.11.2025
4572
2 дақиқада ўқилади

Соғлиқни сақлаш муассасаларида пулли хизматлар тартиби тасдиқланди

Ҳукуматнинг 2025 йил 11 ноябрдаги 718-сон қарори билан ССВ тизимидаги тиббиёт муассасаларида пулли хизмат кўрсатиш тартибини белгилайдиган низом тасдиқланди. Йўлланмасиз, ўз ихтиёри билан мурожаат қилган мижозларга тиббий ёрдам белгиланган тартибда пулли асосда кўрсатилади, кафолатланган пакетдан ташқари хизматлар ҳам қўшимча тўловли ҳисобланади.

Фото: Freepik

Ҳужжатга мувофиқ, қуйидаги тартиблар жорий этилади:

  • йўлланмасиз мурожаат — пулли хизмат: режали тиббий ёрдамни ўз хоҳиши билан олиш учун мурожаат этган мижозларга тиббий ёрдам пулли асосда кўрсатилади;
  • кафолатланган пакетдан ташқари — қўшимча тўлов: бирламчи тиббий-санитария ёрдами доирасида давлат томонидан бепул кўрсатиладиган хизматлар бундан мустасно, қолганлари пулли хизмат сифатида расмийлаштирилади;
  • рўйхатга олиш ва ҳужжатлаш: мижозларни тиббиёт муассасаси рўйхатга олиш бўлими қабул қилади ва қайд қилади; тиббий картага шахсни тасдиқловчи маълумотлар асосида “пулли хизмат” белгиси киритилади;
  • олдиндан тўлов шартлари: мижозлар тасдиқланган нархнома асосида олдиндан тўлиқ тўлов қилган ҳолда қабул қилинади;
  • мутахассисга йўналтириш: тўлов амалга оширилгандан сўнг мижоз маслаҳат учун мутахассис шифокорга ва/ёки инструментал-лаборатор текширувларга юборилади;
  • даволаш тактикаси: текширув натижаларига кўра тор соҳа мутахассиси кўриги, шунингдек амбулатор ёки стационар шароитда даволаш чораси белгиланади.
Тайёрлаган:  Отабек Матназаров

Мавзуга оид