Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкент аэропорти: ширинлик қадоқларидан 322 дона дори чиқди
Мумбайдан келган йўловчи турли ширинликлар қадоқлари остига яширилган 322 дона дори воситасини мамлакатга олиб киришга уринди. Божхона ходимлари ҳолатни фош этди, препаратларнинг дастлабки қиймати 45 млн сўмга баҳоланди.
Тошкент халқаро аэропортида божхона назорати вақтида Мумбай рейси йўловчисининг юки кўздан кечирилди. Текширув жараёнида ширинликлар қадоқлари ичига яширилган ҳолда жами 322 дона дори воситаси аниқланди. Маълумотларга кўра, сифати кафолатланмаган 5 турдаги препарат ноқонуний айланмадан олинди.
Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, ноқонуний олиб киришга уринилган дори воситаларининг умумий қиймати 45 млн сўмни ташкил этади. Ҳолат юзасидан белгиланган тартибда процессуал ҳаракатлар бошланди, маҳсулотларнинг ҳақиқий таркиби ва келиб чиқишини аниқлаш мақсадида экспертизалар тайинланади.
Мавзуга оид
11:35 / 10.06.2026
Қарийб 900 млн сўмлик сифатсиз ва ҳужжатсиз дорилар аниқланди
08:15 / 04.06.2026
2030-йилларда янги тиш ўстирувчи дори бозорга чиқиши мумкин
08:38 / 29.05.2026
Хитой денгиз ўртасида дунёдаги энг йирик аэропортни қурмоқда
17:11 / 19.05.2026