Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Виталий Кличко Украинада чақирув ёшини пасайтиришга чақирди
Украина армиясида ҳарбийлар етишмаяпти, шунинг учун чақирув ёшини 1–2 йилга пасайтириш — яъни 22–23 ёшга тушириш керак, деб ҳисоблайди Киев мэри Виталий Кличко. У ёшларнинг мамлакатга қайтишига умид билдирди.
Киев мэри Виталий Кличконинг фикрича, Украина ҚҚ (ВСУ)да хизматчилар кескин тақчил бўлгани учун мамлакатда чақирув ёшини пасайтириш лозим. «Ҳозир Украинада чақирув фақат 25 ёшдан бошланади. Уни бир–икки йилга пасайтириб, 23 ёш ёки 22 ёшдан қилиш мумкин», — деди Кличко 12 ноябр куни Axel Springer Global Reporters Network ахборот тармоғига берган интервюсида.
Шунингдек, у Россиянинг ҳарбий тажовузига қарши курашаётган мамлакатни жуда кўп ҳарбий мажбуриятга эга фуқаролар тарк этганини ҳам қайд этди.
Аввалроқ Welt немис телеканали эфирида у «Украинада аскарлар ва инсон ресурси кескин танқислиги билан боғлиқ улкан муаммолар» мавжудлигини айтди, айни пайтда Россия урушга тобора кўпроқ ёшларни юбормоқда. Шу билан бирга, у ватанини тарк этган ёшлар сони жуда катта экани боис хавотирини билдирди. Унинг сўзларига кўра, уруш тугагач, камида ярми қайтиб келса, Украина миннатдор бўлади. Ёшлар «қабул қилган мамлакатларда тез жамиятга мослашади, тилни ўзлаштиради» ва у ерда оила ҳам қуради, деди Киев мэри.
Август ойида Киев ҳокимияти 23 ёшгача бўлган эркакларга Украинани тарк этишга рухсат берди — бу Европа мамлакатларига украин қочоқларининг навбатдаги тўлқинига сабаб бўлди. 24 ёшдан 60 ёшгача бўлган украин эркакларига эса ҳануз фақат истисно ҳолатлардагина мамлакатдан чиқишга рухсат берилади.
Мавзуга оид
10:02 / 13.06.2026
Украина армиясида кенг кўламли ислоҳотлар бошланди
23:16 / 12.06.2026
Европа Иттифоқи Украина ва Молдова аъзолиги бўйича музокараларни бошлайди
17:21 / 12.06.2026
Россия–Украина урушида фронт чизиғи: ташаббус ким томонда?
16:47 / 10.06.2026