Иқтисодиёт | 10:41 / 14.11.2025
17891
1 дақиқада ўқилади

1,3 млн долларлик экспорт: Ўзбекистон телефонлари 5 та мамлакат бозорига чиқди

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилнинг январ–сентябр ойларида Ўзбекистон 5 та давлатга қиймати қарийб 1,3 млн АҚШ долларига тенг бўлган 4 117 дона мобил телефон экспорт қилган. Экспорт географиясида энг катта улуш Бирлашган Араб Амирликлари ҳиссасига тўғри келган.

Ўзбекистон 2025 йилнинг январ–сентябр ойларида қиймати қарийб 1,3 млн АҚШ долларига тенг бўлган 4 117 дона мобил телефонни хорижга экспорт қилган. Экспорт 5 та давлат бозорига йўналтирилган.

Маълумотларга кўра, мобил телефонлар қуйидаги давлатларга етказиб берилган:

  • Бирлашган Араб Амирликлари (БАА) – 2 916 дона;
  • Хитой – 618 дона;
  • Афғонистон – 397 дона;
  • АҚШ – 144 дона;
  • Швейцария – 42 дона.

Келтирилган рақамлардан кўриниб турибдики, Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган мобил телефонлар экспортида асосий улушни БАА бозори эгалламоқда. Шу билан бирга, Хитой, Афғонистон, АҚШ ва Швейцария каби турли минтақага мансуб давлатлар томонидан ҳам миллий маҳсулотларга талаб мавжуд экани қайд этилмоқда.

Тайёрлаган:  Отабек Матназаров

Мавзуга оид