Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда кўриш бўйича ногиронлиги бўлган шахслар умумий сони айтилди
Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги маълумотларига кўра, 2025 йил 1 ноябр ҳолатига кўра Ўзбекистонда кўзи ожизлиги бўйича ногиронлиги бўлган 25 558 нафар шахс рўйхатга олинган. Кўриш имконияти чекланган фуқаролар учун тўсиқсиз муҳит яратиш, таълим, тиббий ва ижтимоий реабилитация билан таъминлаш ишлари давом этмоқда.
Фото: Getty images
Ҳар йили 13 ноябр куни дунё миқёсида Бутунжаҳон кўзи ожизлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш куни нишонланади. Ушбу сана муносабати билан Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги мамлакатда кўришида нуқсони бўлган шахсларни қўллаб-қувватлаш бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳақида маълумот берди.
Расмий рақамларга кўра, 2025 йил 1 ноябр ҳолатига республика бўйича кўзи ожиз ногиронлиги бўлган шахслар умумий сони 25 558 нафарни ташкил қилади.
Кўриш имконияти чекланган фуқаролар учун инфратузилмани мослаштириш, уларнинг жамоат ҳаётида тўлақонли иштирокини таъминлаш мақсадида бир қатор чора-тадбирлар амалга оширилган.
Жумладан:
- 340 та ижтимоий, аҳолига хизмат кўрсатиш ва тижорат объектларида тўсиқсиз муҳит яратилди, тактил қопламалар ўрнатилди;
- барча ҳудудларда 18 та гавжум чорраҳада ва қўшимча 753 та светофорда овозли сигнал қурилмалари жорий этилди;
- республика бўйлаб кўзи ожиз ва заиф кўрувчи 3 171 нафар ўқувчи 17 та махсус мактабда таълим олмоқда.
2025 йилнинг ўтган 10 ойи давомида кўз бўйича жами 7 756 нафар муҳтож шахс қуйидаги реабилитация воситалари билан имтиёзли таъминланган:
- кўз олмаси протези – 115 та;
- кўзи ожизлар ҳассаси – 4 835 та;
- Брайл алифбоси – 101 та;
- Брайл алифбоси учун ёзув мосламаси – 111 та;
- овозли тонометр – 3 588 та;
- овозли термометр – 3 243 та;
- овозли глюкометр – 162 та.
Шунингдек, кўз бўйича ногиронлиги бўлган 13 472 нафар фуқаро адаптив спортнинг шахмат, шашка, голбол, 5x5 футбол ва бошқа турлари билан мунтазам шуғулланмоқда.
Ташкилот ва мутахассислар таъкидлашича, тўсиқлар, аввало, жисмоний эмас, балки жамиятнинг муносабати ва ёндашувида намоён бўлади. Инклюзив жамият барпо этиш, кўриш имконияти чекланган инсонлар ҳаёти учун баробар шароит яратиш – барча учун умумий вазифадир.
Мавзуга оид
18:20 / 04.11.2025
“Қайтиб оларкан, нега берди?” Сурхондарёда ногиронлиги бор шахсларга “совға” деб берилган уйлар тортиб олиниш арафасида
11:58 / 24.09.2025
Ногиронликни белгилаш бўйича янги электрон тизим жорий этиляпти
10:22 / 24.09.2025
“Ўрнатилганидан бери ишлаганини кўрмадик” – метроларда электрон кўтарувчи қурилмалар нега ишламаяпти?
07:30 / 17.11.2020