Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Пойтахт билан Тошкент вилояти ўртасида янги автобус йўналиши очилади
2025 йил 15 ноябрдан бошлаб Тошкент шаҳри Жанубий вокзали ва Тошкент вилоятининг Ниёзбоши маҳалласи ўртасида 194-сонли янги автобус йўналиши йўлга қўйилади. Мазкур йўналиш пойтахт ва ёндош ҳудудлар ўртасидаги транспорт алоқаларини яхшилаш ҳамда тирбандликларни камайтиришга хизмат қилади.
Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш, йўл-транспорт инфратузилмасини яхшилаш ва тирбандликларни камайтириш чора-тадбирлари юзасидан 2025 йил 9 июл куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида берилган топшириқлар ижроси доирасида Тошкент вилоятининг ёндош ҳудудларини пойтахт билан боғлаш бўйича амалий ишлар давом эттирилмоқда.

Шу муносабат билан 2025 йил 15 ноябрдан бошлаб янги 194-сонли автобус йўналиши ишга туширилади.
Йўналиш: Тошкент шаҳри, Жанубий вокзал — Тошкент вилояти, Ниёзбоши маҳалласи.
Ушбу йўналишда замонавий Mercedes-Benz LF автобуслари хизмат кўрсатади.
Ҳаракат вақти: иш кунлари: 05:30 – 23:10 (11 та автобус), шанба: 05:30 – 22:25 (10 та автобус), якшанба: 06:07 – 22:02 (9 та автобус).
Тошкент шаҳар транспорт ва йўл-транспорт инфратузилмасини ривожлантириш бош бошқармасига кўра, янги йўналиш аҳоли учун қулай жамоат транспорти имкониятларини кенгайтириш, шахсий автотранспортдан фойдаланиш заруратини қисман камайтириш ҳамда пойтахтга кундалик қатновларни анча енгиллаштиришга хизмат қилади.
Мавзуга оид
10:15 / 16.06.2026
Тошкентда 9-синф битирувчиси ҳайдаган BYD автобус билан тўқнашди
08:45 / 16.06.2026
Тошкент ва Самарқандда қарийб 6 кг наркотик модда мусодара қилинди
09:05 / 12.06.2026
120 минг долларлик қалбаки пулни сотишга уринганлар қўлга олинди
10:30 / 10.06.2026