Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Топ футболчиларга эга Мисрга қарши ўйнаш осон бўлмади – Каннаваро
Ўзбекистон миллий жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро Al Ain Cup 2025 турнири яримфиналидан ўрин олган Мисрга (2:0) қарши ўйиндан кейин ўз фикрларини айтди.
- Футболчиларим учун жуда хурсандман. Улар қўлдан келганча ҳаракат қилди. Улар ўрганишга, яхшиланишга ҳаракат қилишяпти. Улар қанчалик кучли эканини кўрсатишга ҳаракат қилишяпти. Бунақа жамоага қарши ўйнаш осонмас, уларнинг таркибида топ футболчилар бор. Лекин бошидан эътибор билан яхши ўйнашга ҳаракат қилдик. Иккита гол урдик, барча ҳудудларни ёпишга ҳаракат қилдик. Натижа биз учун жуда муҳим, лекин худди шундай ишлашда давом этишимиз керак.
- Мен футболчиларнинг жисмоний ҳолати бўйича хавотирдаман. Буни яхшилашга ҳаракат қилишимиз керак. Бу натижа бизга кўпроқ куч беради.
- Ўруновнинг алмаштирилиши? У яхши ҳаракат қилди, лекин чарчади. Жароҳатдан тикланганидан кейин учинчи ўйини. У албатта жисмоний ҳолатини яхшилаши керак.
- БАА шароитлари яхши, майдонлари сифати яхши бундан ҳар доим хурсанд бўламан. Янги стадион ҳам ёқди, бу ерда бўлиш ҳар доим ёқимли.
- Соврин учун Эрон билан ўйнаймиз, уларни жуда ҳурмат қиламиз, Осиёдаги энг кучлиларидан бири. Уларга муаммо яратишга ҳаракат қиламиз.
- Дарвозабоннинг ўйини қанчалик қониқтиряпти? Тўпсиз ҳолатда жуда яхши ишлаяпти. Бундай жамоага қарши ўйин қийин. Баъзан рақибга тепиш учун имкониятлар бериб қўйдик. Лекин рақиб дарвозамиз олдида яққол хавфли имкониятлар ярата олмади.
- Муҳаммад Салоҳни тўхтатиш бўйича алоҳида режа қилиндими? Бундай футболчини тўхтатиб бўлмайди, иложи йўқ, аммо имкониятларини камайтириш мумкин.
- Ўзбекистонни танлаганимни сабаби бу ерда зўр иқтидорлар етишмоқда, маҳаллий футболчиларга эътибор қаратилмоқда. Уларни қандай ишлаётганини кўрдим ва хулоса чиқардим.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон миллий жамоаси мусобақа финалида 18 ноябр куни Эрон билан тўқнаш келади.
Мавзуга оид
20:14 / 11.06.2026
Анчелотти етакчи, Каннаваро кучли бешликда. ЖЧ-2026’нинг энг кўп маош олувчи мураббийлари
14:18 / 02.06.2026
«Биринчи бўлимда кўплаб ижобий жиҳатларни кўрдим» – Каннаваро
20:44 / 01.06.2026
Биринчи жиддий синов — миллий жамоа Канада билан ўртоқлик ўйини ўтказади
21:48 / 22.05.2026