Ўзбекистон | 15:47 / 17.11.2025
2039
2 дақиқада ўқилади

Тошкент шаҳри қурилиш ишлари ҳажми бўйича етакчилик қилмоқда

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йил январ–сентябр ойларида Ўзбекистонда 224,5 трлн сўмлик қурилиш ишлари амалга оширилган. Қурилиш ҳажми ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 14,2 фоизга ўсди, ҳудудлар кесимида эса энг катта кўрсаткич Тошкент шаҳрига тўғри келди.

Фото: Kun.uz

Миллий статистика қўмитаси 2025 йилнинг январ–сентябр ойлари учун қурилиш соҳасига оид асосий кўрсаткичларни эълон қилди. Расмий маълумотларга кўра, мамлакат бўйича жами 224,5 трлн сўмлик қурилиш ишлари бажарилган.

Бу кўрсаткич 2024 йилнинг мос даврига нисбатан 14,2 фоизга кўпдир. Ҳудудлар кесимида қурилиш ишлари ҳажми қуйидагича шаклланди:

  • Тошкент шаҳри — 64,1 трлн сўм;
  • Тошкент вилояти — 25,2 трлн сўм;
  • Самарқанд вилояти — 14,2 трлн сўм;
  • Бухоро вилояти — 13,8 трлн сўм;
  • Фарғона вилояти — 13,7 трлн сўм;
  • Қашқадарё вилояти — 12,8 трлн сўм;
  • Андижон вилояти — 11,4 трлн сўм;
  • Наманган вилояти — 11 трлн сўм;
  • Сурхондарё вилояти — 10,9 трлн сўм;
  • Навоий вилояти — 10,5 трлн сўм;
  • Хоразм вилояти — 9,2 трлн сўм;
  • Қорақалпоғистон Республикаси — 7,3 трлн сўм;
  • Жиззах вилояти — 5,9 трлн сўм;
  • Сирдарё вилояти — 4,4 трлн сўм.

Статистикадан кўриниб турибдики, қурилиш ишлари ҳажми бўйича Тошкент шаҳри мутлақо етакчи ҳисобланади. Кейинги ўринларда Тошкент вилояти ва Самарқанд вилояти қайд этилган. Сирдарё, Жиззах ва Қорақалпоғистон Республикасида кўрсаткичлар нисбатан пастроқ бўлса-да, уларда ҳам қурилиш ҳажми ўсиш тенденцияси сақланиб қолмоқда, дея таъкидланмоқда.

Тайёрлаган:  Отабек Матназаров

Мавзуга оид