Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон водород энергетикасида Британия билан ҳамкорликни йўлга қўйяпти
Ўзбекистон элчихонаси, Энергетика вазирлиги вакиллари ҳамда Буюк Британиянинг водород технологияларига ихтисослашган Intelligent Energy компанияси раҳбарлари онлайн мулоқот ўтказди. Суҳбат чоғида “яшил” энергетика ва водородга асосланган қўшма лойиҳаларни амалга ошириш имкониятлари муҳокама қилинди.
Ўзбекистон элчихонаси ҳамда Энергетика вазирлиги вакиллари Буюк Британиянинг Intelligent Energy компанияси тижорат директори Грег Харрис ва техник директори Крис Дадфилд билан онлайн мулоқот ўтказди, деб хабар бермоқда "Дунё" АА мухбири.
30 йиллик тажрибага эга бўлган Intelligent Energy водород энергиясини ишлаб чиқариш ва сотиш, шунингдек, ушбу тизим бўйича замонавий технологияларни жорий этишга ихтисослашган етакчи муҳандислик компанияси ҳисобланади.
Онлайн суҳбат чоғида Британия вакилларига Ўзбекистонда “яшил” энергетикани ривожлантириш доирасида амалга оширилаётган лойиҳалар, жумладан, “яшил” водород ишлаб чиқариш бўйича ташаббуслар ҳақида маълумот берилди. Ушбу йўналиш мамлакатнинг амалдаги энергетика стратегиясида устувор аҳамиятга эга экани таъкидланди.
Ўз навбатида, Intelligent Energy вакиллари компания фаолияти ва водороддан ёқилғи сифатида фойдаланишнинг афзалликлари юзасидан тўхталиб ўтди. Таъкидланишича, компания маҳсулотлари ҳозирда дунё бўйлаб автомобилсозлик, юк ташиш, дронлар, телекоммуникация ҳамда электр энергияси ишлаб чиқариш каби соҳаларда кенг қўлланмоқда.
Музокаралар давомида томонлар илғор водород ечимларига асосланган қўшма “яшил” лойиҳаларни амалга ошириш имкониятлари юзасидан фикр алмашди. Компания вакиллари Ўзбекистон билан водород технологиялари ва ёқилғи элементларини ишлаб чиқиш соҳасида ҳамкорликни янада ривожлантиришга тайёрлигини билдирди.
Мавзуга оид
08:50 / 08.06.2026
SIPRI: дунёда ядровий қуроллар сони яна ўсиши мумкин
08:44 / 08.06.2026
Европа етакчилари ва Зеленский тинчликнинг беш шартини эълон қилди
16:53 / 04.06.2026
Буюк Британияда 18 ёшли талаба ўлими туфайли намойиш ва тартибсизликлар рўй берди
08:44 / 02.06.2026