Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тўқаев Шавкат Мирзиёевга миннатдорчилик мактуби йўллади
Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев 14–16 ноябр кунлари Қозоғистон делегациясининг Ўзбекистонга давлат ташрифи давомида кўрсатилган илиқ меҳмондўстлик учун президент Шавкат Мирзиёевга самимий миннатдорлигини изҳор этган ҳолда мактуб йўллади.
Мактубда ушбу ташриф Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасидаги стратегик шериклик ва иттифоқчиликни мустаҳкамлашга кучли туртки бериб, тарихий аҳамиятга эга экани таъкидланган.
Президент, шунингдек, Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг еттинчи маслаҳат учрашуви юқори даражада ташкил этилганини алоҳида қайд этди.
Унинг сўзларига кўра, минтақавий ҳамкорликнинг бутун йўналишларини қамраб олган мазмунли муҳокамалар, қабул қилинган муҳим қарор ва ҳужжатлар, шунингдек, Озарбойжоннинг тўла ҳуқуқли иштирокчи сифатида қўшилиши мазкур форумга стратегик аҳамиятга эга воқеа мақомини берди.
Мавзуга оид
20:56 / 12.06.2026
Қозоғистондаги икки президентпараст партия сайлов олдидан бирлашди
20:11 / 01.06.2026
Қозоғистонда янги «ҳокимият партияси» - «Адолат» расман рўйхатга олинди
20:25 / 29.05.2026
Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича «йўл харитаси» имзоланди
21:18 / 19.05.2026