Жамият | 08:25 / 18.11.2025
4036
1 дақиқада ўқилади

Тошкентда қабристон ҳудудида ёнғин содир бўлди

17 ноябр куни Мирзо Улуғбек туманида жойлашган “Олтинтепа” қабристони ҳудудидаги иш фаолияти амалга оширилмайдиган бўш бинода ёнғин содир бўлди. Ҳодиса оқибатида жабрланиш ҳолатлари қайд этилмади.

Фото: ФВВ

Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармаси маълумотига кўра, 17 ноябр куни соат 17:39 да Мирзо Улуғбек тумани Миришкор кўчасида жойлашган “Олтинтепа” қабристони ҳудудида бўш бино ёна бошлагани ҳақида хабар келиб тушган.

Ёнғин-қутқарув экипажлари чақириқ бўйича соат 17:46 да ҳодиса жойига етиб келган. Олиб борилган тезкор ҳаракатлар натижасида ёнғин соат 18:27 да қуршаб олинган ва соат 18:44 да тўлиқ ўчирилган.

Расмий маълумотларга кўра, ёнғин оқибатида ҳеч ким жабрланмаган. Ёнғин “Олтинтепа” қабристони ҳудудида жойлашган, иш фаолияти амалга оширилмайдиган бўш бинога зарар етказган.

Тайёрлаган:  Отабек Матназаров

Мавзуга оид