Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Инфографика: 2025 йилда электромобиллар бўйича бозор улуши етакчилари
Глобал электромобиллар бозори жуда тез суръатлар билан ўсмоқда: жорий йилнинг январидан августгача ишлаб чиқарувчилар 12,8 миллионта шундай машина етказиб берди.
Фото: Robert Way / iStock
Қатор ишлаб чиқарувчилар 2024 йилнинг худди шу даврига нисбатан кескин ўсиш суръатларини намоён қилмоқда. Айниқса янги авлодга мансуб Хитой компаниялари — масалан, Geely ва Chery — жаҳон бозори кенгайиши фонида жуда тез ўсмоқда.
Ушбу инфографика SNE Research маълумотларига кўра, 2025 йилда электромобиллар бозоридаги етакчи компанияларни кўрсатади. 2,6 миллионта етказиб берилган машина билан биринчи ўринни BYD эгаллаб, жаҳон бозорининг 19,9 фоизини назорат қилмоқда.
Хитойдан ташқари компания учун энг йирик ташқи бозорлар Европа, Бразилия ва Мексика ҳисобланади. Буюк Британияда сентябр ойида BYD сотувлари 11 271 электромобилга етиб, йиллик ифодада 880 фоизлик ўсиш қайд этилди.

Иккинчи ўринда 1,3 миллионта етказиб берилган электромобил билан Geely жойлашган. Бундан ташқари, ушбу Хитой компанияси 2024 йилнинг худди шу даврига нисбатан 68 фоизлик ўсишга эришди. Ҳамёнбоп нархдаги электромобиллар ишлаб чиқарувчиси деярли 90 та жаҳон бозорида фаолият юритади ва жорий йилда Австралия, Греция ва Ветнам бозорларига кирди.
Tesla эса учинчи ўринга тушиб кетди: унинг етказиб бериш ҳажми йиллик ифодада 11 фоизга қисқариб, 985 000 автомобилни ташкил этди. Август ойида АҚШ бозорида Tesla улуши 38 фоизгача тушиб кетди — бу сўнгги саккиз йилдаги энг паст даража, 2020 йилда эса унинг улуши тахминан 80 фоиз атрофида эди.
Умуман олганда, энг йирик бешта Хитой ишлаб чиқарувчиси 2025 йилда жаҳон электромобиллар бозорининг 43 фоизини эгалламоқда — бу эса ички ҳамда халқаро талаблар миқёси билан изоҳланади.
Мавзуга оид
19:45 / 03.12.2025
50 минг долларлик даъво: Тошкентда зарядга қўйилган электромобил нега ёниб кетганди?
11:06 / 07.11.2025
Хитой ҳиссаси қарийб 99 фоиз: 9 ойда электромобил импорти кескин ўсди
11:21 / 23.10.2025
Автобозор сентябр ойида пасайди, электромобиллар рекорд янгилади
07:20 / 18.10.2025