Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россияда ўзбек ҳайдовчилик гувоҳномаларидан фойдаланиш тартиби тушунтирилди
Ўзбекистоннинг Россиядаги элчихонаси Россия ҳудудида миллий ҳайдовчилик гувоҳномаларининг қўлланиши бўйича жорий тартибни маълум қилди. Миллий гувоҳномалар шахсий автоулов бошқариш учун ҳақли ҳисобланса-да, касбий ҳайдовчилик фаолияти учун русча гувоҳнома талаб этилади.
Ўзбекистоннинг Россиядаги элчихонаси ҳозирда Россия ҳудудида миллий ҳайдовчилик гувоҳномаларидан фойдаланиш тартиби юзасидан юртдошларга маълумот берди.
Элчихонага кўра, хорижий ҳайдовчилик гувоҳномаларини тан олиш тартибига доир Россия қонунчилигига киритилган ўзгаришларга қарамасдан, Ўзбекистон фуқароларининг амалдаги миллий ҳайдовчилик гувоҳномалари Россия ҳудудида шахсий транспорт воситаларини бошқариш учун қонуний ҳисобланади.
Шу билан бирга, такси хизматлари кўрсатиш, юк ташиш, йўловчи ташиш каби касбий ҳайдовчилик фаолияти билан шуғулланиш истагида бўлган фуқаролар Россия намунасидаги ҳайдовчилик гувоҳномасини олиши керак бўлади. Бу эса Россия томони белгилаган тартибда имтиҳонлар ва бошқа зарур жараёнлардан ўтишни назарда тутади.
Элчихона Россиянинг масъул идоралари билан доимий мулоқотда эканини ва фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларига дахлдор барча ўзгаришлар ҳақида ўз вақтида ахборот бериб боришини маълум қилди.
Мавзуга оид
08:46
Россия Киевга ракета, Харкивга дронлар билан ҳужум қилди
22:07 / 15.07.2026
Россияда мигрантлар ҳаракатини кузатиш учун телефон сотиб олишга мажбурланиши мумкин
11:20 / 15.07.2026
АҚШ Россияга босимни кучайтириш учун янги санкциялар пакетини тайёрлади
09:40 / 15.07.2026