Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ёмғирсиз ноябр давом этадими?
Ноябр ойининг қолган қисмида об-ҳаво қандай бўлади? Деҳқонлар интиқиб кутаётган ёмғирлар ёғадими? Kun.uz'да об-ҳаво прогнози билан – иқлимшунос Эркин Абдулаҳатов.
Афсуски ноябрнинг иккинчи ярми ҳам республика ҳудудларида фавқулодда қуруқ ўтиши тобора ойдинлашмоқда. Вазият жиддий: ойнинг 15-30 саналарида республиканинг қишлоқ хўжалиги ер майдонларида деярли бир томчи ҳам ёғингарчилик кузатилмаслиги мумкин.
Жорий ҳафта жойларда иссиқ ҳарорат сақланади. Ҳолат октябрнинг иккинчи ярмидаги об-ҳавони эслатади. Ҳафта ҳароратини Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти учун ғайритабиий иссиқ деса бўлади.