Ўзбекистон | 16:13 / 20.11.2025
17350
1 дақиқада ўқилади

Фаррух Пўлатов Солиқ қўмитаси раиси этиб тайинланди

Фото: Солиқ қўмитаси матбуот хизмати

Фаррух Жаҳонгирович Пўлатов Солиқ қўмитаси раиси лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлиги директори лавозимидан озод этилди. Бу ҳақда президент фармони эълон қилинди.

Ўз навбатида, шу пайтгача Солиқ қўмитасини бошқариб келган Шерзод Қудбиев янги ташкил этилган Урбанизация қўмитасига раис этиб тайинланди.

Фаррух Пўлатов 1979 йилда Фарғона вилоятида туғилган. 2001 йилдан Фарғона ва Наманган вилоятлари прокуратура органларида турли лавозимларда фаолият юритган. Хусусан, Бош прокуратура ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаменти Фарғона вилояти бошқармаси бошлиғи бўлган.

2018 йил июл ойида “Ўздонмаҳсулот” АЖ раиси этиб тайинланган. 2022 йил март ойида Кадастр агентлиги директори лавозимини эгаллаган ва шундан буён ушбу лавозимда ишлаб келаётган эди.

Тайёрлаган:  Комрон Чегабоев

Мавзуга оид