Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон импортида асосий улуш техника ва ускуналар ҳиссасига тўғри келмоқда
2025 йил январ–сентябр ойларида Ўзбекистоннинг умумий импорт ҳажми 33,1 млрд долларни ташкил этди. Импорт таркибида энг катта улуш машиналар ва транспорт асбоб-ускуналарига тўғри келиб, улар жами импортнинг қарийб учдан бир қисмини қамраб олган.
Фото: Kun.uz
Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йил январ–сентябр ойларида Ўзбекистон Республикасининг импорт ҳажми 33,1 млрд АҚШ долларига етди. Бу кўрсаткич 2024 йилнинг мос даврига нисбатан 15,6 фоизга ўсгани қайд этилган.
Расмий маълумотга кўра, импорт таркибида энг катта улуш машиналар ва транспорт асбоб-ускуналарига тўғри келади. Ушбу тоифадаги товарлар қиймати 11,2 млрд долларни ташкил этган бўлиб, жами импортдаги улуши 33,9 фоизни ташкил этди.
Импорт таркиби қуйидагича шаклланди:
машиналар ва транспорт асбоб-ускуналари — 11,2 млрд доллар (33,9 фоиз);
саноат товарлари — 5,3 млрд доллар (15,9 фоиз);
кимёвий воситалар ва шунга ўхшаш маҳсулотлар — 4,1 млрд доллар (12,3 фоиз);
хизматлар — 3,6 млрд доллар (11 фоиз);
озиқ-овқат маҳсулотлари ва тирик ҳайвонлар — 3,1 млрд доллар (9,3 фоиз);
минерал ёнилғи, мойлаш материаллари ва шунга ўхшашлар — 2,6 млрд доллар (7,9 фоиз);
турли хил тайёр буюмлар — 1,2 млрд доллар (3,7 фоиз);
ноозиқ-овқат хомашё (ёқилғидан ташқари) — 1,1 млрд доллар (3,3 фоиз);
ҳайвон ва ўсимликлар мойлари, ёғлар ва мумлар — 387,5 млн доллар (1,2 фоиз);
ичимликлар ва тамаки — 251 млн доллар (0,8 фоиз);
бошқа товарлар — 229,7 млн доллар (0,7 фоиз).
Ўзбекистон импортида техника, машина ва транспорт ускуналари етакчи ўринни эгаллаб, саноатни модернизация қилиш, инфратузилмани ривожлантириш ва ишлаб чиқариш салоҳиятини ошириш билан боғлиқ жараёнлар ташқи савдо таркибида ҳам ўз аксини топмоқда.
Мавзуга оид
11:30 / 04.12.2025
Ўзбекистонда таълим олаётган хорижликлар: энг кўп Ҳиндистон ва Туркманистон фуқаролари
09:59 / 04.12.2025
Навоий вилояти аҳоли жон бошига инвестициялар ҳажми бўйича етакчилик қилмоқда
10:06 / 03.12.2025
Ўзбекистонликлар энг кўп сафар қилаётган давлатлар маълум қилинди
14:35 / 02.12.2025