Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Яна 15 кун қуруқ хавоми?
Келаётган 10 кунликда Ўзбекистонда яна қуруқ ва мавсумга хос бўлмаган иссиқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Ёғингарчилик декабрнинг иккинчи ўн кунлигида юз бериши ойдинлашмоқда. Kun.uz'да об-ҳаво прогнози билан – иқлимшунос Эркин Абдулаҳатов.
Тинч океани марказида сув ҳароратининг жуда паст даражада сақланиши, яъни Ла-Нинья ҳодисаси давом этмоқда. Ушбу ҳолат минтақага куз-қиш ойларида нам ҳаво оқимлари кириб келишини камайтиради. Келаётган 15 кунликда ҳам Ўзбекистоннинг катта қисмида ёғингарчилик бўлмаслиги аниқ бўлмоқда.
Ўзгидрометнинг узоқ муддатли прогнозига кўра, қиш умумий маънода илиқроқ бўлиши, ёғингарчилик бўйича айрим ойларда меъёрий, айримларида меъёрдан кам ёғин бўлиши айтилмоқда.
Декабр республиканинг катта қисмида меъёрдан 1-1,5 даража юқори, яъни илиқ бўлиши кутилмоқда.
Январ сўнги ўн кунлиги ва феврал бошларида аномал совуқлик тўлқинлари минтақага кириб келиши мумкин экан. Нукус ва Урганчда тунги ҳарорат қийматлари бу пайтда —25 даражагача, бошқа ҳудудларда —18 даражагача пасайиши қўшимча қилинган.
Мавзуга оид
10:49 / 23.01.2026
Фарғона водийсидаги кучли қор сабаб бир нечта рейслар муқобил аэродромларга йўналтирилди
09:18 / 23.01.2026
Тошкентда қор тозалаш ишларига 230 та махсус техника ва 1 мингдан ортиқ ходим жалб этилди
10:20 / 22.01.2026
Қорли об-ҳаво: Тошкентда йўл ҳаракатида хавфсизлик кучайтирилмоқда
11:39 / 21.01.2026