Жамият | 13:42 / 24.11.2025
17109
1 дақиқада ўқилади

Жиззахда ички ишлар ходими ЙТҲ оқибатида вафот этди

Шароф Рашидов тумани ИИБнинг 23 ёшли тезкор ходими 16 ноябр куни отасига тегишли Cobalt машинасини бошқариб кетаётиб, ЙТҲга учраган. Шифохонанинг жонлантириш бўлимига ётқизилган ходим 23 ноябрда вафот этди.

Фото: Kun.uz манбаси

Жиззах вилоятининг Шароф Рашидов туманида инсон ўлими билан боғлиқ ЙТҲ содир бўлди. Бу ҳақда Kun.uz манбаси хабар берди.

Маълум бўлишича, ЙТҲ 16 ноябр куни соат тахминан 22:15 ларда туманнинг Тоқчилик маҳалласи ҳудудида содир бўлган. 2002 йилда туғилган Ж.А. бошқарувидаги Cobalt машинаси “Қўқон-Жиззах” автомобил йўлининг 18-километрида ҳайдовчи бошқарувни йўқотиши оқибатида ағдарилиб кетган.

Ж.А. Шароф Рашидов тумани ИИБ ходими бўлган. ЙТҲдан сўнг у РШТЁИМ Жиззах филиалининг жонлантириш бўлимига ётқизилган. Кўрсатилган тиббий ёрдамга қарамай ходим 23 ноябр куни вафот этган.

Машина Ж.А.нинг отасига тегишли экани аниқланган.

Аввалроқ Наманганда ЙПХ ходими машина уриб кетиши оқибатида ҳалок бўлганди. Уни Onix машинасини тегишли ҳужжатларсиз бошқариб бораётган ҳайдовчи катта тезликда уриб кетган.

Тайёрлаган:  Руслан Сабуров

Мавзуга оид