Ўзбекистон | 12:59 / 24.11.2025
1597
2 дақиқада ўқилади

Тошкент, Навоий ва Тошкент вилояти саноат ишлаб чиқаришида пешқадам

2025 йил январ–октябр ойларида Ўзбекистонда 865,8 трлн сўмлик саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилган. Саноат ҳажми ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 6,7 фоизга ошган бўлиб, энг юқори кўрсаткичлар Тошкент шаҳри, Навоий вилояти ва Тошкент вилояти ҳиссасига тўғри келмоқда.

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 1 ноябр ҳолатига республикада 58,6 мингта саноат корхоналари фаолият юритмоқда. Аҳоли жон бошига саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми республика бўйича 22,9 млн сўмни ташкил этган.

Ҳудудлар кесимида саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми қуйидагича:

  • Тошкент шаҳри — 167,6 трлн сўм;
  • Навоий вилояти — 155,1 трлн сўм;
  • Тошкент вилояти — 132,4 трлн сўм;
  • Андижон вилояти — 83,7 трлн сўм;
  • Самарқанд вилояти — 45,8 трлн сўм;
  • Фарғона вилояти — 44,9 трлн сўм;
  • Бухоро вилояти — 39,4 трлн сўм;
  • Қашқадарё вилояти — 37,2 трлн сўм;
  • Наманган вилояти — 30,9 трлн сўм;
  • Жиззах вилояти — 29 трлн сўм;
  • Хоразм вилояти — 27,1 трлн сўм;
  • Қорақалпоғистон Республикаси — 22,5 трлн сўм;
  • Сирдарё вилояти — 20,6 трлн сўм;
  • Сурхондарё вилояти — 14,4 трлн сўм.

Кўриниб турибдики, саноат ишлаб чиқаришининг энг катта улуши Тошкент шаҳри, Навоий ва Тошкент вилоятларига тўғри келмоқда. Бу ҳудудларда йирик саноат марказлари, кон-металлургия, кимё, машинасозлик ва қайта ишлаш тармоқлари жамлангани таъкидланмоқда.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид