Ўзбекистон | 15:35 / 25.11.2025
2033
2 дақиқада ўқилади

2026 йилдан архив хизматлари учун талаб этиладиган ҳужжатлар қисқаради

2026 йилдан архив хизматларини кўрсатишда ортиқча ҳужжатлар талаб қилиш босқичма-босқич бекор қилинади, айрим хизматлар бўйича кўрсатиш муддатлари эса бир неча мартага қисқартирилади. Бу фуқаролар ва ташкилотлар учун архив билан ишлаш жараёнини анча енгиллаштиради.

Фото: iStock

Президент фармонига кўра, 2026 йил 1 майдан архив хизматларини кўрсатишда қуйидаги ҳужжатларни талаб қилиш бекор қилинади, жумладан:

талабгорларни архив ҳужжатларини тартибга келтиришга компетентлиги юзасидан аттестациядан ўтказишда тегишли архив муассасаси ёки ташкилот раҳбарининг тавсия хати;
мавзули сўровлар тўғрисида маълумотнома беришда сўралаётган ҳужжатнинг нусхаси.

Шунингдек, 2026 йил 1 мартдан қатор архив хизматларини кўрсатиш муддатлари қисқартирилади:

  • архив ҳужжатлари ёки уларнинг кўчирма нусхаларини Ўзбекистондан ташқарига вақтинча олиб чиқиш учун рухсатнома бериш муддати 15 иш кунидан 5 иш кунигача;
  • яроқсиз ҳолатга келган ёки йўқотилган меҳнат дафтарчасидаги ёзувларни тасдиқлаш муддати 20 иш кунидан 10 иш кунигача;
  • олий ва ўрта-махсус таълим муассасасида ўқиганликни тасдиқлаш ҳақидаги архив маълумотномасини бериш муддати 5 иш кунидан 2 иш кунигача;
  • архив ҳужжатлари, китоблар ва қўлёзмаларни рақамлаштириш (электрон нусха олиш) муддати 3 иш кунидан 1 иш кунигача.

Ушбу ўзгаришлар архив хизматларининг тезкорлиги ва қулайлигини ошириш, фуқаролар ва ташкилотлар зиммасидаги бюрократик юкни камайтиришга қаратилган.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид