Жаҳон | 18:43 / 25.11.2025
6266
1 дақиқада ўқилади

Афғонистон Ўзбекистонга кўмир экспорт қилишни бошлайди

Афғонистон ва Покистон ўртасидаги кескинликнинг кучайиши чегара пунктларининг ёпилишига сабаб бўлган. Натижада «Толибон» Покистонга амалга ошириб келаётган кўмир экспортини Ўзбекистонга йўналтиришни режалаштиряпти.

Фото: AFP

Афғонистоннинг Балх вилояти ҳокими матбуот котиби Ҳожи Заид Ўзбекистон билан муҳим савдо келишувлари имзоланганини эълон қилди, дея хабар берди Afghanistan International.

Қайд этилишича, «Толибон»нинг Покистон билан муносабатларидаги кескинликнинг ошиши чегара пунктларининг ёпилишига сабаб бўлган. Натижада Афғонистон томони қўшни ва минтақавий давлатлар, хусусан, Эрон ва Ўзбекистон билан савдо алоқаларини кенгайтиришга интиляпти.

Шунингдек, «Толибон» томони қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг Ўзбекистон ҳаво йўли орқали Марказий ва Жанубий Осиё ҳамда Европа бозорларига экспорт қилинишини режалаштирган.

Молия вазирлиги Покистон билан алоқаларининг узилиши Афғонистон савдосига салбий таъсир кўрсатмагани ва божхона тушумлари камаймаганини таъкидлаган. Вазирлик муқобил каналлар орқали савдо алоқаларини мустаҳкамлашда тадбиркорларни тўлиқ қўллаб-қувватлашини билдирган. 

Тайёрлаган:  Достон Аҳроров

Мавзуга оид