Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Дунёда энг унумдор ерлар қаерда? Янги харита эълон қилинди
Тупроқ унумдорлиги — бу унинг ўсимликларни ўсиш учун зарур бўлган шароитлар билан таъминлаш, юқори ҳосил олиш имконини берувчи хусусиятидир. Унумдор тупроқлар ичида, одатда, чириндига бой бўлган қора тупроқлар алоҳида ажратиб кўрсатилади. Улар қувватли, тўқ рангли, органик моддаларга бой тупроқ билан характерланади. Шунингдек, тўқ рангли тупроқларга каштан тупроқлар (Kastanozems) ва қорасифат (Phaeozems) тупроқлар ҳам киради.
Фото: Shutterstock
Евросиёда унумдор тупроқлар Марказий Европадан Россиянинг қуёш чиқар томонидаги (қитъа шарқидаги) ҳудудларигача чўзилган. Евросиё даштлари дунёдаги асосий қора тупроқ зоналаридан бири ҳисобланади. У Хорватиянинг шарқидан Сибиргача, Сербия ва Болгария шимоли, Руминия жануби ва шарқи, Молдова, Украина ва Россия марказий минтақалари орқали кетади. Россиядаги энг ҳосилдор ерлар Курск, Воронеж ва Тамбов вилоятларида жойлашган.
Шунингдек, қора тупроқлар Қозоғистон, Мўғулистон ва Хитойда ҳам мавжуд. Полша ва Венгрияда ҳам улар учрайди. Яна бир қора тупроқли ерлар камари Шимолий Америкада жойлашган бўлиб, у Манитобадан АҚШнинг Катта текисликларидан ўтиб Канзасгача чўзилади.
БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти маълумотларига кўра, 2022 йил ҳолатига Россияда қора тупроқлар майдони 326,8 миллион гектарни ташкил этган. Биринчи учликка, шунингдек, Қозоғистон (107,7 миллион гектар) ва Хитой (50 миллион гектар) кирган. Кейинги ўринларда Аргентина (39,7 миллион гектар) ва Мўғулистон (38,6 миллион гектар) туради. Ўнталикка, шунингдек, Украина, Канада, АҚШ, Колумбия ва Мексика киради.
Шу билан бирга, бутун дунё бўйича қора тупроқларнинг тахминан 31 фоизи қишлоқ хўжалигида қайта ишлатилади (яъни суғорилади, экилади). Ерларнинг катта қисми ўрмонлар ва яйловлар билан қопланган. Қайта ишлатилмайдиган қора тупроқли ҳудудлар асосан Россия ва Канада ҳудудларида учрайди.
Мавзуга оид
08:20 / 26.11.2025
Тошкент вилоятида 8,5 гектар ер учун 7,3 млн доллар талаб қилганлар қўлга олинди
07:31 / 26.11.2025
Яшил тикланиш етакчилари: 10 йилда ўрмон майдонини энг кўп оширган давлатлар
10:19 / 24.11.2025
Ўзбекистон ва Испания зайтунчиликда ҳамкорликни кучайтиради
10:15 / 21.11.2025