Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Энг баланд телеминоралар рейтинги: топ-10 рўйхат
Телеминоралар замонавий шаҳарлар ва технологиялар ривожида муҳим рол ўйнайди, уларда муҳандислик маҳорати, меъморий ифода ва амалий функциялар уйғунлашган. Дунёдаги энг баланд ўнта телеминора рўйхати тақдим этилди.
Tokyo Skytree, Япония — 634 метр
Токио шаҳрининг Сумида туманида жойлашган Tokyo Skytree телерадио минора, ресторан ва кузатув майдончаси вазифасини бажаради. Бу дунёдаги энг баланд минора (634 метр) бўлиб, Бурж Халифа (828 м) ва Merdeka 118 (678,9 м) осмонўпар биноларидан кейин учинчи энг баланд иншоот ҳисобланади.
Canton Tower, Хитой — 600 метр
Бу кўп функцияли хитой минораси Гуанчжоу шаҳрининг Хайчжу туманида жойлашган.
CN Tower, Торонто, Канада — 553,3 метр
1976 йилда қуриб битказилган CN Tower ўз вақтида дунёдаги энг баланд ўзини ўзи мустақил ушлаб турувчи иншоот ва энг баланд минорага айланган. У 34 йил давомида шу икки рекордни сақлаб қолди — 2010 йилда Бурж Халифа ва Canton Tower барпо этилгунча. Бугунги кунда ҳам у ғарбий яримшардаги энг баланд ўзини ўзи мустақил ушлаб турувчи конструкция ҳисобланади.
Останкино телеминораси, Москва, Россия — 540,1 метр
1967 йилда очилган. У Москвадаги телевизион ва радиотрансляция минораси. Ҳозирда Европа ҳудудидаги энг баланд ўзини ўзи мустақил ушлаб турувчи иншоот ва дунёда еттинчи энг баланд минора ҳисобланади. Останкино минораси 500 метр баландликдан ошган биринчи иншоот бўлган.
Oriental Pearl Tower, Хитой — 468 метр
1994 йилда очилган. Шанҳайда жойлашган бўлиб, телевизион минора сифатида фойдаланилади. Унинг осон таниладиган футуристик силуэти шаҳар рамзларидан бирига айланган ва Хитойдаги энг машҳур сайёҳлик жойларидан бири ҳисобланади.
Milad Tower, Эрон — 435 метр
2007 йилда очилган. Теҳронда жойлашган бу кўп функцияли бетон минора телерадиоэшиттиришдан ташқари кузатув майдончаси, конференция заллари ва айланма ресторанни ҳам ўз ичига олади.
KL Tower, Малайзия — 421 метр
1995 йилда очилган ва бетондан қурилган. Куала-Лумпурда жойлашган KL Tower Жануби-Шарқий Осиёдаги энг баланд минора ҳисобланади. Минора телекоммуникация эҳтиёжлари учун ва пойтахт манзарасини томоша қилиш мумкин бўлган сайёҳлик объекти сифатида хизмат қилади.
Tianjin Radio and Television Tower, Хитой — 415,2 метр
Тянцзин шаҳрида жойлашган бетон телерадио минора бўлиб, 1991 йилда очилган. Телерадио сигналларини узатиш ҳамда кузатув майдончаси сифатида хизмат қилади.
Central Radio and TV Tower, Хитой — 405 метр
Пекин шаҳрида жойлашган бетон минора, 1992 йилда очилган. У телетрансляция учун ишлатилади, шунингдек, шаҳар панорамасини кўриш мумкин бўлган оммабоп кузатув майдончасига эга.
Zhongyuan Tower, Хитой — 388 метр
Пўлатдан қурилган бу минора 2011 йилда Чжэнчжоу шаҳрида очилган. У 200 нафар мижозга мўлжалланган айланма ресторани ва кузатув майдончаси бўлган телевизион минора. Қисқа вақт мобайнида Zhongyuan Tower дунёдаги энг баланд пўлат минора унвонини ушлаб турган, кейинчалик бу унвонни Tokyo Skytree қўлга киритган.
Мавзуга оид
15:02 / 28.11.2025
Интеллектуал мулк соҳасида тадбиркорлар рейтингига оид янги тартиб жорий этилади
22:28 / 19.11.2025
Ўзбекистон ФИФА рейтингида 5 поғона юқорилади
10:49 / 19.11.2025
Иқлим рейтингида йирик саноат давлатларининг позицияси пасаймоқда
07:15 / 08.11.2025