Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Фабио Каннаваро ва Миржалол Қосимов ЖЧ–2026 қуръаси маросимида иштирок этади
5 декабр куни АҚШ пойтахти Вашингтондаги The Kennedy Center мажмуасида 2026 йилги Жаҳон чемпионатига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтади. Тадбирда ЎФА раҳбарияти билан бир қаторда миллий терма жамоа бош мураббийи Фабио Каннаваро ва ўзбек футболи афсонаси Миржалол Қосимов ҳам иштирок этади.
5 декабр куни АҚШ пойтахти Вашингтон шаҳрида жойлашган The Kennedy Center мажмуасида 2026 йилги Жаҳон чемпионатига қуръа ташлаш маросими ўтказилади. Ушбу нуфузли маросимда мусобақада иштирок этувчи терма жамоаларнинг гуруҳлардаги рақиблари аниқланади.
Қайд этилишича, маросимда Ўзбекистон футбол ассоциацияси раҳбарияти, Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро, мураббийлар штаби ҳамда ФИФА томонидан махсус таклиф этилган ўзбек футболи афсонаси Миржалол Қосимов иштирок этади.
Мамлакат вакилларининг ЖЧ–2026 қуръа ташлаш маросимида иштирок этиши Ўзбекистон футболи нуфузининг халқаро майдонда ўсиб бораётганидан далолат сифатида эътироф этилмоқда.
Мавзуга оид
20:14 / 11.06.2026
Анчелотти етакчи, Каннаваро кучли бешликда. ЖЧ-2026’нинг энг кўп маош олувчи мураббийлари
14:18 / 02.06.2026
«Биринчи бўлимда кўплаб ижобий жиҳатларни кўрдим» – Каннаваро
20:44 / 01.06.2026
Биринчи жиддий синов — миллий жамоа Канада билан ўртоқлик ўйини ўтказади
21:48 / 22.05.2026