Ўзбекистон | 11:01 / 25.11.2025
3784
1 дақиқада ўқилади

Шавкат Мирзиёев Самарқанд вилоятига ташриф буюради

Бугун президент Шавкат Мирзиёев Самарқанд вилоятига ташриф буюриб, халқ депутатлари вилоят кенгаши сессиясида иштирок этади ҳамда ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалалари юзасидан йиғилиш ўтказиши режалаштирилган.

Фото: Президент матбуот хизмати

Бугун президент Шавкат Мирзиёев Самарқанд вилоятига ташриф буюради.

Давлат раҳбари ташриф доирасида халқ депутатлари вилоят кенгаши сессиясида иштирок этиб, ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалалари юзасидан йиғилиш ўтказади.

Шунингдек, президент вилоятда амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари, саноат салоҳияти ва ижтимоий соҳа ривожи билан танишиши режалаштирилган.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид