Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
2026 йил 1 апрелдан чипслар учун акциз солиғи жорий этилиши мумкин
Ўзбекистонда 2026 йил 1 апрелдан картошка чипслари учун килограммига 15 минг сўм миқдорда акциз солиғи жорий этилиши таклиф қилиняпти. Солиқ чипс ишлаб чиқарувчилар ва Ўзбекистонга товарни олиб кирувчилар томонидан тўланиши кўзда тутилган.
Ўзбекистонда 2026 йилда картошка чипслари учун акциз солиғи жорий этилиши мумкин. Бу Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан 2026-2028 йиллар учун тақдим этилган бюджетномага таклиф сифатида киритилган.
Қайд этилишича, 2026 йил 1 апрелдан бошлаб истеъмолга тайёр 1 кг картошка чипслари учун 15 минг сўм миқдорда акциз солиғи жорий этилиши мумкин. Солиқ картошка чипсларини ишлаб чиқарувчи юридик шахслар ва Ўзбекистон ҳудудига товарларни олиб кирувчилар томонидан тўланиши белгиланяпти.
Мазкур таклиф Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг ортиқча вазнга қарши курашиш чораларини кучайтириш ҳамда Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлигининг соғлом овқатланишни қўллаб-қувватлаш бўйича тавсиялари асосида ишлаб чиқилган ва бу бўйича бошқа давлатлар тажрибалари ўрганилган.
Мавзуга оид
13:44 / 20.08.2025
Полиэтилен гранулалари импорти учун акциз солиғи ноллаштирилди
12:47 / 01.12.2023
Газланган ичимликларга акциз солиғи жорий этилиши “қора бозор”нинг авж олишига сабаб бўлиши айтилди
11:05 / 24.05.2022
Акциз солиқ тўловчилар фаолиятини рақамлаштириш жараёни олиб борилмоқда
12:22 / 17.11.2021