Кўчмас мулк | 15:08 / 26.11.2025
1007
1 дақиқада ўқилади

Қурилиш бозорида асосий улушни бино ва иншоотлар қурилиши эгаллади

2025 йил январ–октябр ойларида Ўзбекистонда бажарилган қурилиш ишларининг 68,9 фоизи бино ва иншоотлар қурилиши йўналишига тўғри келди. Бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 7 фоизга кўпдир.

Фото: Kun.uz

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилнинг январ–октябр ойларида Ўзбекистонда бажарилган қурилиш ишлари ҳажми таркибида энг юқори улушни бино ва иншоотлар қурилиши эгаллади — умумий ҳажмнинг 68,9 фоизи.

Бу кўрсаткич 2024 йилнинг мос даврига нисбатан 7 фоизга ошгани қайд этилган.

Иқтисодий фаолият турлари бўйича бажарилган қурилиш ишлари ҳажми қуйидагича шаклланган:

  • бино ва иншоотлар қурилиши – 170,5 трлн сўм;
  • фуқаролик объектлари қурилиши – 51,6 трлн сўм;
  • ихтисослаштирилган қурилиш ишлари – 25,3 трлн сўм.

Статистик маълумотлар қурилиш бозорида турар жой, ишлаб чиқариш ва тижорат иншоотлари барпо этиш йўналиши устуворлигича қолиб, иқтисодиётдаги фаол инвестиция жараёнларини акс эттираётганини кўрсатмоқда.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид