Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Юридик университетда клиник ва дуал таълим тизими жорий этилади
Бунда юридик таълим дастурларининг 50 фоизи аудиторияларда, 50 фоизи суд, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва бошқа юридик соҳага оид ташкилотларда ўтказилади.
«Ўзбекистон Республикасида юридик таълим ва илм-фанни янада ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги президент фармони қабул қилинди.
Фармонга кўра, қуйидагилар юридик таълим ва илм-фан ривожланишида эришиладиган асосий вазифалар этиб белгиланди, жумладан:
- юридик таълим самарадорлиги ва сифати устидан назоратни кучайтириш;
- Тошкент давлат юридик университетининг (Университет) 2030 йилгача нуфузли Quacquarelli Symonds рейтингида ҳуқуқ соҳаси бўйича юқори 1 мингталик университетлар рўйхатига киришини таъминлаш.
2026/2027 ўқув йилидан Университетда тажриба тариқасида амалий ўқитиш ҳамда клиник ва дуал таълим тамойили асосида таълим олиш тизими жорий этилади.
Бунда 2-, 3- ва 4-курс талабалари учун юридик таълим дастурларининг 50 фоизи аудиторияларда, 50 фоизи суд, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва бошқа юридик соҳага оид ташкилотларда ўтказилади.
2027/2028 ўқув йилидан «Юриспруденция» йўналиши мавжуд бошқа давлат олий таълим ташкилотларида Университет тажрибаси натижаларидан келиб чиқиб, амалий ўқитиш ҳамда клиник ва дуал таълим тамойили асосида таълим олиш тизими йўлга қўйилади.
Мавзуга оид
15:42 / 19.01.2026
Техникумларда дуал таълим олувчи ўқувчиларга стипендия жорий этилиши мумкин
09:26 / 28.11.2025
ТДЮУда 3 йиллик махсус дастур ва ҳуқуқ фанидан сертификат жорий этилади
14:16 / 24.11.2025
Ўзбекистон ва Германия дуал таълим ва илмий кластерлар яратиш бўйича келишиб олди
12:08 / 09.09.2025