Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Электрон сигареталар ноқонуний айланмаси учун жиноий жавобгарлик жорий этилди
Жиноят кодексига киритилган ўзгартишларга мувофиқ, Ўзбекистонда муомаласи тақиқланган электрон сигареталар, никотин етказиб беришнинг электрон тизимлари ва айрим тамаки маҳсулотларини тайёрлаш, сақлаш, ташиш, ўтказиш ҳамда ноқонуний олиб кириш ёки олиб чиқиш жиноий жавобгарликка сабаб бўлади.
Фото: Freepik
Янги қонун (ЎРҚ–1098-сон, 27 ноябр 2025 йил) билан айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди. Жумладан, Ўзбекистон Жиноят кодексига электрон сигареталар ва тамаки маҳсулотларининг ноқонуний айланмаси бўйича янги норма қўшилди.
Унга кўра, Ўзбекистон ҳудудига муомаласи тақиқланган тамаки маҳсулотлари, никотин етказиб беришнинг электрон тизимлари, шу жумладан электрон сигареталар, уларни тайёрлаш, олиш, сақлаш, ташиш, ўтказиш, ишлаб чиқариш, Ўзбекистонга олиб кириш ёки ундан олиб чиқиш анча миқдорда содир этилган ёки бу учун аввал маъмурий жазо қўлланилганидан кейин қайта содир этилган бўлса, қуйидаги жазолар қўлланади:
- БҲМнинг 300 бараваридан 500 бараваригача миқдорда жарима;
- ёки 2 йилдан 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари;
- ёки 3 йилдан 5 йилгача озодликни чеклаш;
- ёки 3 йилдан 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш.
Шу билан бирга, Қонунда мотивацион норма ҳам назарда тутилган: агар бундай ҳаракатни содир этган шахс айбини ихтиёрий равишда бўйнига олса, ҳокимият органларига мурожаат қилса ва муомаласи тақиқланган маҳсулотларни топширса, у жиноий жавобгарликдан озод этилади.
Қонун билан “Алкогол ва тамаки маҳсулотларининг тарқатилишини ҳамда истеъмол қилинишини чеклаш тўғрисида”ги қонунга ҳам ўзгариш киритилиб, электрон сигареталар ва улар учун суюқликлар айланишига алоҳида тақиқ ўрнатилди.
Киритилган ўзгартишлар аҳолининг, айниқса ёшларнинг саломатлигини ҳимоя қилиш, зарарли одатларнинг тарқалишини чеклаш ҳамда электрон тамаки маҳсулотларининг ноқонуний бозорини қисқартиришга қаратилган.
Мавзуга оид
22:33 / 19.10.2025
Алкогол ва тамаки бозорида назорат тизими автоматлаштирилади
16:00 / 18.09.2025
Ўзбекистонда тамаки контрабандасига қарши кураш кучайтирилди
23:50 / 02.07.2025
ЖССТ зарарли маҳсулотлар нархини оширишга чақирди
21:51 / 30.06.2025