Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тожик-афғон чегарасидаги қуролли ҳужумда уч нафар хитойлик ҳалок бўлди
Хитой Тожикистонни тергов ўтказишга чақирди.
Тожикистоннинг Афғонистон билан чегарасида уюштирилган қуролли ҳужум оқибатида уч нафар Хитой фуқароси ҳалок бўлди, деб хабар қилди Хитойнинг Тожикистондаги элчихонасига таяниб Reuters.
26 ноябр куни Афғонистоннинг жануби-ғарбий Хатлон провинциясидаги ҳужум оқибатида бир нафар Хитой фуқароси ҳам жабрланди, деб қўшимча қилди элчихона фуқароларни чегара ҳудудини тарк этишга чақириб.
Ҳужжатда айбдорлар номи келтирилмаган, бироқ Хитой Тожикистонни тергов ўтказишга чақиргани айтилмоқда.
Тожикистон Ташқи ишлар вазирлигининг баёнотида айтилишича, ҳалок бўлганларнинг учаласи ҳам чегарага яқин жойда ишлаётган «Шахин СМ» МЧЖ компанияси ходимлари бўлган.
Ҳужжатда, шунингдек, ҳужум Афғонистон ҳудудидан гранаталар билан жиҳозланган дронлардан фойдаланган ҳолда амалга оширилгани айтилади.
Афғонистон ТИВ баёнотида айтилишича: «Бу воқеага минтақада тартибсизлик, беқарорлик ва ишончсизликни келтириб чиқаришга интилаётган гуруҳ алоқадор», бироқ гуруҳ номига аниқлик киритилмаган.
Кобул маъмурияти дастлабки баҳолашни ўтказди ва Тожикистон билан тўлиқ ҳамкорлик қилади, деб қўшимча қилди идора.
Мавзуга оид
00:34
Хитой Starlink сунъий йўлдошларини ишдан чиқарувчи қуролини намойиш этди
20:21 / 10.07.2026
«Хитой - Қирғизистон - Ўзбекистон» темирйўли қурилиши фаол босқичга ўтди
17:52 / 10.07.2026
Шавкат Мирзиёев Хитойдаги фожиали ҳодисалар юзасидан Си Жинпингга ҳамдардлик йўллади
17:31 / 10.07.2026