Таълим | 12:11 / 28.11.2025
2661
1 дақиқада ўқилади

Юридик университет Янги Тошкентда замонавий кампусга эга бўлади

Президент фармонига мувофиқ, Тошкент давлат юридик университети учун Янги Тошкент ҳудудида замонавий кампус барпо этилади. Университет кампусини қуриш ишлари 2028 йилда якунланиши режалаштирилган.

Ҳужжатда таъкидланишича, Янги Тошкент ҳудудидан Тошкент давлат юридик университетининг замонавий кампусини қуриш учун зарур ер майдони ажратилади. Янги кампус университетнинг ўқув, илмий-тадқиқот ва талабалар турмуши учун замонавий инфратузилмани ўз ичига олади.

Қурилиш ишларини 2028 йилда якунлаш белгиланган.

Адлия вазирлиги буюртмачи билан ҳамкорликда энг мақбул таклифларни танлаш асосида ТДЮУнинг замонавий кампусини қуриш ишларини ташкил этади.

Кампусни лойиҳалаш ва қуриш жараёнига, шунингдек уни молиялаштиришга:

  • халқаро молия институтлари;
  • халқаро, минтақавий ва хорижий банкларнинг имтиёзли маблағлари;
  • хорижий йирик қурувчи компанияларни жалб этиш чоралари кўрилади.

Янги Тошкентда юридик университет кампусини барпо этиш ҳуқуқшунос кадрлар тайёрлаш сифати ҳамда таълим муҳитини янада яхшилашга хизмат қилиши қайд этилмоқда.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид