Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бахшилло Хўжаев Тошкент давлат юридик университети ректори этиб тайинланди
Хўжаев Бахшилло Камолович Тошкент давлат юридик университетига ректор этиб тайинланди. У тайинловга қадар мазкур ОТМда илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректор лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.
Расмий маълумотларга кўра, Бахшилло Хўжаев 1982 йил 25 июнда Бухоро вилоятида туғилган. Маълумоти олий, ҳуқуқшунос, юридик фанлар доктори, профессор, 2-даражали адлия маслаҳатчиси ҳисобланади.
У 2004 йилда Тошкент давлат юридик институти бакалавриатини, 2006 йилда эса шу таълим муассасасининг магистратура босқичини тамомлаган.
Меҳнат фаолиятини 2004–2005 йилларда «Мезон хусусий хизмати» адвокатлик фирмаси адвокат ёрдамчиси сифатида бошлаган. 2006–2013 йиллар давомида Тошкент давлат юридик институтининг «Хўжалик ҳуқуқи ва хўжалик процессуал ҳуқуқи» кафедраси ўқитувчиси, катта ўқитувчиси, шунингдек 2-Ҳуқуқ факультети декани ўринбосари лавозимларида ишлаган.
2013–2014 йилларда Тошкент давлат юридик университетининг Бизнес ҳуқуқи кафедраси доценти вазифасини бажарувчиси сифатида фаолият кўрсатган. 2014–2018 йилларда Япониянинг Нагоя университетида қиёсий ҳуқуқшунослик йўналишида докторантурада таҳсил олган.
Кейинчалик, 2018–2019 йилларда Адлия вазирлиги ҳузуридаги Ҳуқуқий сиёсат тадқиқот институтида бош маслаҳатчи, бўлим бошлиғи ва директор ўринбосари лавозимларида ишлаган. 2019–2020 йилларда Адлия вазирлиги Юридик таълим ва суд-экспертиза фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи ўринбосари сифатида фаолият юритган.
2020 йилда Тошкент давлат юридик университетининг Бизнес ҳуқуқи кафедраси мудири, 2020–2022 йилларда Хусусий ҳуқуқ факультети декани бўлиб ишлаган.
Ўзбекистон адлия вазирининг 2022 йил 12 майдаги буйруғига мувофиқ, Бахшилло Хўжаев Тошкент давлат юридик университетининг илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректори лавозимига тайинланган эди. Янги қарорга биноан, энди у ушбу олий таълим муассасаси ректори сифатида фаолият юритади.
Мавзуга оид
09:53 / 28.11.2025
Юридик университетда факултет деканлари сайлов асосида 2 йилга тайинланади
16:58 / 06.02.2024
ТДЮУ талабалари учун “Тошкент шаҳар прокурори стипендияси” жорий этилади
16:50 / 28.03.2023
Олий таълимни рақамлаштириш – устувор вазифа
15:30 / 29.06.2022