Ўзбекистон | 23:46 / 29.11.2025
2351
1 дақиқада ўқилади

Солиқларни ўз вақтида тўлашга ундовчи материаллар ОАВда бепул жойлаштирилади

Президент қарорига асосан, солиқларни ўз вақтида тўлашни тарғиб қилувчи ахборотлар 2026 йилдан бошлаб ижтимоий ахборот ҳисобланади ва оммавий ахборот воситаларида бепул жойлаштирилади. Қонунга кўра, ОАВ реклама учун ажратган эфир вақти ёки нашр майдони умумий ойлик ҳажмининг камида 5 фоизига тенг ҳажмда ижтимоий ахборотни жойлаштириш мажбуриятига эга.

Фото: Солиқ қўмитаси матбуот хизмати

Солиқларнинг йиғилувчанлик даражасини оширишга қаратилган президент қарори қабул қилинди.

Унга кўра, 2026 йил 1 январдан бошлаб:

  • солиқлар ҳақидаги ҳуқуқий билимни ошириш ва солиқларни ўз вақтида тўлашни тарғиб қилувчи ахборотлар ижтимоий ахборот ҳисобланади ва улар белгиланган тартибда оммавий ахборот воситаларида бепул жойлаштирилади;
  • ҳар чоракда аҳоли, тадбиркорлик субъектлари ва жамоатчилик вакилларининг солиқ органлари фаолияти юзасидан фикрларини ўрганиб бориш ҳамда натижаларини ОАВ орқали эълон қилиш тизими жорий этилади.

Маълумот учун, “Реклама тўғрисида”ги қонунга асосан, оммавий ахборот воситалари реклама учун ажратилган эфир вақти, нашр ёки реклама майдони умумий ойлик ҳажмининг 5 фоизидан кам бўлмаган ҳажмда ижтимоий ахборотни жойлаштириши шарт. Бунда давлат органларининг буюртмаси бўлган ижтимоий ахборотлар бепул жойлаштирилади.

Комрон Чегабоев
Тайёрлаган Комрон Чегабоев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид