Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкент ҳавосида РМ2,5 миқдори меъёрдан 2,4 баравар юқори қайд этилди
2025 йил 29 ноябр куни соат 09:00 ҳолатига кўра, автоматик мониторинг станциялари маълумотлари Тошкент шаҳри атмосфера ҳавосида РМ2,5 майда дисперсли заррачалар миқдори рухсат этилган меъёрдан сезиларли даражада ошганини кўрсатди. ПМ10 кўрсаткичи эса белгиланган меъёр доирасида қолган.
Мониторинг маълумотларига кўра:
- РМ10 майда дисперсли заррачалар миқдори 225 мкг/м³ ни ташкил этган. Бу кўрсаткич рухсат этилган меъёр (300 мкг/м³) дан ошмаган;
- РМ2,5 майда дисперсли заррачалар миқдори эса 142 мкг/м³ даражада қайд этилган бўлиб, рухсат этилган меъёр (60 мкг/м³) дан 2,4 марта юқори.
Мутахассислар таъкидлашича, кўрсаткичларнинг ошишига ҳаво ҳароратининг кескин ўзгариши ҳам таъсир кўрсатган. Ҳароратнинг ўзгариши натижасида атмосферада инверсия жараёни юзага келади, бу эса майда заррачаларнинг ҳаво қаватида тўпланиши ва уларнинг концентрацияси ошишига сабаб бўлади.
Шу муносабат билан, айниқса нафас йўллари хасталиги бор аҳоли қатламига имкон қадар очиқ ҳавода узоқ вақт юрмаслик, ниқоб тақиш ва зарурат бўлганда мутахассислар тавсияларига амал қилиш тавсия этилади.