Ўзбекистон | 09:42
932
1 дақиқада ўқилади

Тошкент ҳавосида PМ2,5 миқдори меъёрдан ошди

5 декабр куни соат 09:00 ҳолатига кўра Тошкент шаҳри ҳавосида PМ2,5 майда заррачалар миқдори 64 мкг/м³ ни ташкил этиб, рухсат этилган меъёрдан 1,07 марта юқори экани аниқланди. 

2025 йил 5 декабр куни соат 09:00 ҳолатига кўра атмосфера ҳавоси ифлосланишини мониторинг қилиш бўйича автоматик станциялар маълумотларига биноан, Тошкент шаҳри ҳавосида PМ2,5 майда дисперсли заррачалар миқдори рухсат этилган меъёрдан ошгани қайд этилди.

Хусусан, PМ10 заррачалар миқдори 88,5 мкг/м³ ни ташкил этди ва бу кўрсаткич рухсат этилган меъёр (300 мкг/м³)дан ошмаган. Шу билан бирга, PМ2,5 майда заррачалар миқдори 64 мкг/м³ даражада бўлиб, белгиланган меъёр — 60 мкг/м³дан 1,07 марта юқори экани аниқланди.

Таъкидланишича, кўрсаткичларнинг ошишига ҳаво ҳароратининг кескин ўзгариши ҳам таъсир қилган. Ҳарорат ўзгариши туфайли юзага келадиган инверсия жараёни майда заррачаларнинг ҳавода тўпланишига сабаб бўлади ва атмосферадаги концентрацияни оширади.

Тайёрлаган:  Отабек Матназаров

Мавзуга оид