Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
1 декабр учун об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
Ўзбекистонда қиш қандай об-ҳаво билан бошланиши маълум қилинди.
Фото: Kun.uz
«Ўзгидромет» 1 декабр, душанба куни қандай об-ҳаво бўлиши ҳақида прогнозларини эълон қилди.
Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3–8 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси –1...+1 даража, кундузи +11...+13 даража бўлади.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларда туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0...–5 даража, кундузи +8...+13 даража бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларда туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси –2...+3 даража, кундузи +10...+15 даража бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси –2...+3 даража, баъзи жойларда –2 даражагача, кундузи +12...+17 даража бўлади.
Тошкент, Самарқанд, Сирдарё ва Жиззах вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларда туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси –2...+3 даража, кундузи +10...+15 даража бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларда туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 5–10 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0...–5 даража, кундузи +8...+13 даража бўлади.
Республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0-5 даража илиқ, кундузи 5-10 даража илиқ бўлади.
«Ўзгидромет»нинг қиш мавсуми учун об-ҳаво прогнози
Декабр ойи нормага нисбатан бироз иссиқроқ бўлиши кутилмоқда. Ўртача ойлик ҳарорат нормага нисбатан 1–1,5 даража баланд бўлади. Биринчи ўн кунликда ҳаво асосан илиқ: кечаси 0…+5 даража, кундузи +10…+15 даража. Иккинчи ва учинчи ўн кунликларда ҳарорат кескин ўзгариб туради: кечаси +2…+7 даражадан 0…–5 даражагача, кундузи +12…+17 даражадан +2…+7 даражагача. Ойлик ёғингарчилик миқдори норма атрофида ёки ундан кам бўлиши кутилмоқда.
Январ ойи умумий ҳолатда нормага яқин, айрим ҳудудларда бироз совуқроқ бўлади. Биринчи ва иккинчи ўн кунликларда ҳарорат катта диапазонда ўзгариб туради: кечаси +3…+8 даражадан –3…–8 даражагача, кундузи +10…+15 даражадан –2…+3 даражагача. Учинчи ўн кунликда аномал совуқ кутилмоқда. Кўпчилик ҳудудларда кечаси –12…–17 даража, кундузи –5…–10 даража, Нукус ва Урганч атрофларида кечаси –20…–25 даражагача тушиши мумкин.
Феврал ойи кўп йиллик нормаларга яқин бўлиши кутилмоқда. Биринчи ўн кунликда аномал совуқ давом этади: кечаси –5…–10 даража, кундузи –3…+2 даража. Иккинчи ва учинчи ўн кунликларда ҳаво сезиларли илийди: кечаси –2…–7 даража дан +3…+8 даражагача, кундузи 0…+5 даражадан +10…+15 даражагача. Жанубий ҳудудларда кундузги ҳарорат +15…+20 даражагача кўтарилиши мумкин. Ёғингарчилик меъёр доирасида бўлади.
Мазкур прогноз иқтисодиёт тармоқлари ва аҳолининг эҳтимолий совуқлар ва ноқулай об-ҳаво шароитларига тайёргарлигини таъминлаш мақсадида тайёрланган. Прогноз якуний характерга эга эмас, об-ҳаво шароитларига мувофиқ ўзгаришлар бўлиши мумкин.