Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ҳафтанинг иккинчи ярмида ёмғир ёғиши мумкин
Ўзбекистонга пайшанба кунидан нам ва совуқ ҳаво кириб келиши кутилмоқда, баъзи жойларда ёмғир, тоғларда қор ёғиши мумкин. Ҳарорат кечалари –3 даражагача пасайиши мумкин.
Фото: Kun.uz
1–3 декабр кунлари Ўзбекистон ҳудуди бўйича қуруқ об-ҳаво сақланиб туради, деб хабар бермоқда Ўзгидромет. Сўнгра ҳаво ҳарорати аста-секин кўтарилади ва 3 декабрга бориб кундузи +13 даражагача илийди.
Аммо 4–5 декабр кунлари республика ҳудудига нам ва нисбатан совуқ ҳаво кириб келиши кутилмоқда. Шимолий ҳудудлардан ташқари, республика ҳудуди бўйича баъзи жойларда ёмғир ёғиши, тоғларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиши мумкин.
Ҳаво ҳарорати +6…+11 даражагача пасаяди. 1–5 декабр кунлари ҳарорат кечалари –3...+2 даража атрофида бўлади.
Шамол шарқдан ўртача тезликда эсади. Республиканинг айрим жойларига туман тушиши мумкин.
Тошкент шаҳрида 1–3 декабр кунлари ёғингарчилик кутилмайди. 4–5 декабр кунлари вақти-вақти билан жадаллиги юқори бўлмаган ёмғир ёғади. Ҳарорат кечалари 0…+5 даража бўлади, 1–3 декабр кунлари кундузи +13…+15 даражагача кўтарилади, 4–5 декабр кунлари +8…+11 даража бўлади.
Мавзуга оид
11:59
Ҳафта охирида яна ёмғир ёғиши кутилмоқда, айрим ҳудудларда ёмғир қорга айланиши мумкин
10:06 / 04.12.2025
Тошкентда ҳаво ифлосланиши: 4 декабр куни ҳам РМ2,5 меъёрдан ошди
20:19 / 01.12.2025
Декабрда қандай об-ҳаво бўлиши кутилмоқда?
16:43 / 30.11.2025