Ўзбекистон | 15:44 / 02.12.2025
838
1 дақиқада ўқилади

Финландиянинг Ўзбекистондаги элчиси дипмиссиясини якунламоқда

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ўринбосари Музаффар Мадраҳимов Финландиянинг Ўзбекистондаги элчиси Илкка Ряйсянен билан унинг мамлакатдаги дипломатик миссияси якунланаётгани муносабати билан учрашди. Суҳбатда ўзаро муносабатларнинг жорий ҳолати ва ривожланиш истиқболлари муҳокама этилди.

Фото: Ташқи ишлар вазирлиги

“Дунё” мухбири хабар беришича, Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ўринбосари Музаффар Мадраҳимов Финландиянинг Ўзбекистондаги элчиси (резиденцияси Ҳелсинки шаҳрида жойлашган) Илкка Ряйсянен билан учрашув ўтказди.

ТИВ маълумотига кўра, мулоқот чоғида ўзаро қизиқиш уйғотувчи соҳалардаги ўзбек–фин муносабатларининг жорий ҳолати ва уни янада ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди.

Финландия элчиси ўз дипломатик миссиясини амалга ошириш давомида кўрсатилган ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва кўмак учун ўзбек томонига миннатдорлик изҳор этди.

Илкка Ряйсянен 2022 йилдан буён Финландиянинг Ўзбекистондаги элчиси сифатида фаолият юритиб келаётган эди.

Тайёрлаган:  Отабек Матназаров

Мавзуга оид