Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Саида Мирзиёева Татаристон раиси Рустам Минниханов билан учрашди
Саида Мирзиёева Татаристон раиси Рустам Минниханов билан учрашиб, Ўзбекистон ва Татаристон ўртасидаги савдо-иқтисодий ҳамкорлик, таълим ва гуманитар алоқаларни янада ривожлантириш масалаларини муҳокама қилди. Томонлар ўзаро манфаатли ҳамкорликни чуқурлаштиришга тайёр эканини таъкидлади.
Фото: Саида Мирзиёева / Telegram
Кеча президент администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева Татаристон раиси Рустам Минниханов билан учрашув ўтказди.
Суҳбат чоғида Ўзбекистон ва Татаристон ҳудудлари ўртасидаги жадал савдо-иқтисодий ҳамкорликнинг асосий йўналишлари муҳокама қилинди. Иккала томон саноат, инвестиция лойиҳалари, ҳудудлар даражасидаги тўғридан тўғри ҳамкорликни кенгайтириш муҳимлигини қайд этди.
Учрашувда халқлар ўртасидаги гуманитар ва маданий алоқаларга алоҳида эътибор қаратилди. Таъкидланишича, Ўзбекистонда энг кўп сонли татар диаспораси истиқомат қилади, бу эса тарихий яқинлик ва маданий муштаракликка асос бўлиб хизмат қилади.
Таълим соҳасидаги ҳамкорлик доирасида, Татаристон Россияда Ўзбекистоннинг энг йирик таълим шерикларидан бири экани, бу минтақада 3,5 мингдан зиёд ўзбекистонлик ёшлар таҳсил олаётгани қайд этилди.
Саида Мирзиёева самимий қабул ва очиқ мулоқот учун миннатдорлик билдирар экан, Ўзбекистон ва Татаристон ўртасидаги ўзаро манфаатли ҳамкорлик келгусида янада ривожланиши ва мустаҳкамланиб боришига ишонч билдирди.




Мавзуга оид
22:41 / 02.12.2025
Саида Мирзиёева тунги экорейдда иштирок этди
19:59 / 02.12.2025
Саида Мирзиёева Тошкентда экология бўйича махсус комиссия йиғилишини ўтказди
19:41 / 28.11.2025
Саида Мирзиёева гиёҳванд моддалар савдосига қарши жиддий кураш эълон қилинганини маълум қилди
10:28 / 28.11.2025